*** Мусофирлк нималигин борган билар, Кризисда бепул, бе иш қолган билар, ФМС да неча кунлаб турган билар, Осон эмас мусофирга, осон эмас... *** Совуқ кунда баланд уйлар қурган билар, Иш йўғида халтуралар урган билар, Ўнбеш киши бир хонада турган билар, Осон эмас мусофирга, осон эмас... *** Ойлаб ишлаб, сўнг алданиб қолган билар, Миллон ишлаб, қўлга100 минг олган билар, Ҳали етмай депортация бўлган билар, Осон эмас мусофирга, осон эмас... *** Бугун уйланиб, бир ой ўтмай учган билар, Ёрин қумсаб ёстиғини қучган билар, Кунда 10 бор милицияга тушган билар, Осон эмас мусофирга, осон эмас... *** Қиш келишин зор интизор кутган билар, Ёшлик даври Россияда ўтган билар, Бор аламин мағрур ичга ютган билар, Осон эмас мусофирга, осон эмас...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 45
klass