Сен ўзингсан ота ўлкам, сенла топгайман камол,
Тош кўчанг, ўтлоқ даланг, сувларинг оби-зилол.
Қанча кезмай кенг жаҳонни ўхшашинг топмоқ маҳол,
Қайда бўлмай билки доим сенда бўлгай бу ҳаёл.
Жонажоним, ЗАРАБОҒИМ, гул-гулистоним менинг,
Мадҳ этай номингни мен, мангу бўстоним менинг!
Тарихинг минг йиллардан ошган, исботи ул икки чинор,
Ҳар тарафдан келгай сайёҳ, хох ёзу-қиш, куз ё баҳор.
БАЛОГАРДОН, ЖЎРАХОН, МЎМИН эшонбоболаримнинг ҳоки бор,
Шул сабаб зарра тупроғинг мен учун улуғ, ҳокисор.
Жонажоним, ЗАРАБОҒИМ, ота қишлоғим менинг,
Сен ўзингсан дил қувончим, кўнгил ардоғим менинг!
Қанча рассом, қанча шоир, хуш овоз хонандалар,
Ҳар бир касбда моҳирлару, усталар, созандалар,
АБДУРАЗЗОҚ, МУЗАФФАРлар, жон фидо корандалар,
Барчасин бир бешиги сен, барчаси шул ошиёндалар.
Жонажоним, ЗАРАБОҒИМ, қайноқ илхомим менинг,
Довруғи дунёни тутган, олтин ошёним менинг!
Яхши инсонлар сабаб ривож топиб бўлгин шаҳар,
АБДУРАШИД, АКМАЛ акам корингдадур шому сахар.
Кўп мехнатлар, ҳаракатлар билан қилиб катта ҳашар,
Кўприк бунёд бўлди бунда, эл орзуси қучди зафар.
Жонажоним, ЗАРАБОҒИМ, марду-майдоним менинг,
Танти деҳқон, асил боғбон, бағри осмоним менинг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев