Кузги райҳондайин маъюс ўсдинг сен " мисраси бот-бот хотирамда уйғоняпти. Боягина даладан қайтиб ховлининг четида қўлимни юваётиб, шундоқ оёғим остида шабадада заифгина силкиниб турган кузги райҳонга кўзим тушиб Абдулла аканинг юқоридаги мисрасини яна эсладим: " Кузги райҳондайин маъюс ўсдинг сен". Дастлаб бу мисрадаги " кузги райҳондайин " ташбеҳи нозиклиги, ноёблиги ва шоирнинг мақсадига мувофиқлиги диққатни тортади. Июл ойи охирида экилган райхонни кузги райҳон дейишади. Қўл юваётиб кўзим тушган танаси заиф, барглари юпқа ва кичкина райхонни июл ойи охирида эккандим. Август ойида ҳаволар салқинлагани, қуёш нури камайгани боис бунақа райхон вояга етмай, хастахол ўсади. Абдулла Орипов бундан ўттиз йил илгари ғоят катта жасорат ила ўзбек қиз - аёлларини ёруғликка, қуёш нурига тўймаган заиф, шохлари / қўлллари/ ингичка, жимитдек барглари / юзлари / сарғимтил, юпқа ва қирғоқларини қурт еб улгирган кузги райхонга қиёс қиляпти. Қиз-аёлларни гулга, райҳонга ташбеҳ қилиниши шеъриятда янгилик эмас. Аммо "кузги райҳондайин " дейилиши Абдулла аканинг кашфиёти. Қиз - аёлларимизнинг аҳволи ночорлиги, турмуши нурсиз бўлганлигини "кузги райҳон " ташбеҳи орқали ошкор қилиб устоз шоир жасорат кўрсатяпти.
Раҳимжон Раҳмат
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев