Ҳеч қачон қайғурмам бахтим кам дея,
Ўтмишим тариҳи фақат ғам дея,
Нолимам кўзларим,мудом нам дея,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.!
Ишонгум,мен кутган кунлар келади,
Орзуга айланган тунлар келади,
Баҳт қуши бошимга,келиб қўнади,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.!
Дарёлар тўҳтамас яна оқади,
Қуёш ҳам чараҳлаб менга боқади,
Ғанимлар дилига олов ёқади,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.!
Унитиб кетилар дилда армонлар,
Топилар дардимга малҳам дармонлар,
Жазосин олади албат ёмонлар,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.!
Мен аниқ биламан синов меҳмондир,
Келади,кетади лаҳза,бир-ондир,
Танда жон омонат инсон гумондир,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.!
Маҳзунлик боғида чечаклар сўлар,
Шодликни ҳамроҳ килсам,кўнгиллар тўлар,
Бас, энди қайгурмам,не бўлса бўлар..,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2
Ишонч булсин, калбда гамлар булмасин,
Кулиб юринг, кузга ёшлар тулмасин,
Бир куни хаммаси яхши булади...