Кечалар оромсиз бўлиб бемадор,
Доимо жонини беришга тайёр,
Онамдан меҳрибон бошқа ким ҳам бор!
Кеча-кундуз фақат ўйлар болам деб,
Яйрагин, яшнагин сенга олам деб,
Сенсан кўзимдаги нурли шуълам деб
Айтган ғамхўримдан бошқа ким ҳам бор!
Дуодан қўллари асло толмаган,
Ғийбатли гапларга қулоқ солмаган,
Беш маҳал намозни канда қилмаган,
Онамдан оқила бошқа ким ҳам бор!
Сўзлари ширинроқ ҳатто асалдан,
Ёмондан асрарди бизни азалдан,
Таърифин тополмадим ҳеч бир ғазалдан,
Онамдан дилбарроқ бошқа ким ҳам бор!
Жоним фидо бўлсин онам пойига,
Алишмайман қуёшга, ҳаттоки ойга,
Тортишса дейманки шарқироқ сойга:
Онамдан гўзалроқ бошқа ким ҳам бор!
Бошимга минглаган харсанг тушса ҳам,
Оналик меҳри бор митти қушда ҳам,
Ухласам айтаман ҳатто тушда ҳам,
Онамдан меҳрибон бошқа ким ҳам бор!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1