Бу не ҳолат ? Бўлдим ҳайрон ,
ҳайрон қараб туришингдан .
Кўнгилгинам бўлар вайрон ,
ҳайрон қараб туришингдан .
Кимдир гулдир , кимлар булбул
ҳамма ишқда бўлса машғул ,
Менинг дилим ўртар хижрон ,
ҳайрон қараб туришингдан .
Сайди ким оҳ , қилса фарёд
мардонавор бўлди саёд .
Шикорингда бердимку жон ,
ҳайрон қараб туришингдан .
Юлдузларин этиб чирой ,
оғушига олганда ой ,
Ул бағрингда отмади тонг ,
ҳайрон қараб туришингдан .
Навои(й)нинг илҳом пири ,
бўлди раҳматлик Гули ,
Сенинг гулинг сўлмай хазон ,
ҳайрон қараб туришингдан .
Оқар сойда қўриб қуёш ,
Мажнунтолим эгдику бош .
Эътиборинг топса имкон ,
ҳайрон қараб туришингдан .
Юрагимга ёқдим шамлар
кул бўлсин деб унда ғамлар ,
Аммо ўзим кулдек яксон ,
ҳайрон қараб туришингдан .
Ишқим оғир ! - дединг , майли
Ишқимда куярсан ҳали ,
Чеҳра ибрат олар шу он
ҳайрон қараб туришингдан !!!
Гулчеҳра
14.04.2019
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев