Масалан, айтайлик, кимдир тунда туриб тахажжуд намозини ўқиса, бомдод намозига туриш у учун енгиллайди. Агар Бомдод намозини хам адо этса, эрталабки зикрлар хам осонлашади. Агар тонги зикрларни хам адо этса, "Зухо" (чошгох) намозини ўқишга йўл очилади. Агар "Чошгох" намозини хам адо этса, Қуръондан тиловат қилишга рағбати ошади. Агар суннат намозларни хам адо этса, фарзларни асло қазо қилмайди. Агар фарзларни тўла адо этса, кўзини харомдан тийиши осонлашади. Агар кўзини харомдан тия олса, ўз жуфтидаги жамолни кўра олади. Агар жуфтига гўзал муомалали бўлса, жуфтининг хам эътибори кучаяди. Агар фарзларни тўла адо этиб, ахли-оиласи билан бахтли яшаса, атрофдагиларга мехрибон бўлади. Самимийлиги ошади, ундан кибр, риё, ужб, дарғазаблик кетади. Аллохдан рахимдиллик, кечиримлиликни иштиқоқ қилиб олади. Ота-онасига гўзал муомалада бўлади.
Эрта тонгдан бандалик вазифаларимизни адо этишга урунсак, хаётимиздаги бахтиёрлик, қувонч ва завққа тўла онлар бардавом бўлаверади ва инша Аллох Хақ таолонинг ризосига эришиб, охиратда хам абадий бўлган рохат-фароғот хаётига киритиламиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев