Менга ёрдам беринг”, деди. “Сенга Расулуллоҳ (САВ) менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. “Алоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнини бифазлика амман сивока” дегин”, деди”.
“Расулуллоҳ (САВ):”Сизлардан бирортангиз уйқусида қўрқса, “Аъузу бикалиматиллаҳит таамаати мин ғазабиҳи ва иқобиҳи ва шарри ибодиҳи ва мин ҳамазатиш шаятийни ва ан яҳзуруни”, десин. Шунда унга улар зарар етказа олмайдилар дедилар. Ибн Амр шуни болаларидан балоғатга етганига ўргатар, балоғатга етмаганиларига эса бир нарсага ёзиб, бўйнига осиб қўяр эди”.
“Набий (САВ) осмон уфқида булутни кўрсалар, ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра: “Аллоҳим! Албатта. Мен Сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман”, дер эдилар. Агар ёмғир ёғса, “Аллоҳим, фойдали ва нафли қилгин”, дер эдилар”.
“Набий (САВ): “Хўрозни сўкманглар. Чунки у намозга уйғотади”, дедилар.
“Набий (САВ): “Қачон хўроз қичқирганини эшитсангиз, Аллоҳдан у Зотнинг фазлини сўранг. Чунки у(хўроз)лар малакни кўрган бўлади. Қачон эшак ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳдан шайтоннинг шарри(ёмонлиги)дан паноҳ сўранг. Чунки у(эшак)лар шайтонни кўрган бўлади”, дедилар”.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев