Аммо сизларга итоат қилсалар уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган зотдир” (Нисо сураси, 34-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: “Уч тоифа одамнинг намози мақбул бўлмайди ва бирорта яхшилиги осмонга кўтарилмайди. 1) Қочоқ қулнинг то хўжайинларига қайтиб, қўлини уларнинг қўлларига қўймагунча; 2) Эрини ғазаблантирган, норизо қилган аёлнинг то эри ундан рози бўлмагунча; 3) Ва мастнинг то ўзига келмагунча” (Ибн Ҳиббон, Ибн Хузайма ривояти).
Ривоят қилинадики, аёл қиёмат куни биринчи бўлиб, намоз ва эридан сўралади.
Аллоҳ барча аёлларни эрига итоат қилишга насиб қилсин. Албатта, У марҳаматли ва саховатли зотдир.
Ойбек САМАРҚАНДИЙ,
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев