Шомда овқатни сузиб олиб
-Нимани эсингдан чиқардинг?- дейишса дастурхондан кам қидириб юрадиган маҳалим (аслида шом намозини унитган бўламан)....
Дадам раҳматлик келдилар. Одатда Тошкентга келсалар имкон борича 1 ҳафтасиз юбормасдим уйга...
Қисқаси, Дадам келдилар. Уйимни тўлдириб, тўрда ёнбошлаб чой ҳўплаб ўтиришибди. Мен чиройли ош қилганман. Суздим (ҳеч ёққа қарамасдан) .... суздим ҳамки, Дадаси: -Шом вақти бўлибдию,- деб қолдилар.
Ош сузилганича қолди. Биз: Дадаси, мен, 2 қизчам ва эндигина юра бошлаган ўғилчам ҳам намозга турдик....
Келдик.. мазза қилиб суҳбатимизда давом этдик. Аммо сезиб турибман, Дадамнинг авзойлари бузилганди.....
Эртаси куни эрталабдан -Қизим, мен қайтмасам бўлмайди,- деб ҳаммамизни лол қолдириб уйга қайтиб кетдилар((...
Шу билан орада қишни ўтказибгина уйга боролдим. СубҳанАллоҳ... Борсам Дадажоним 5 вақт намозни бошлаб юборибдилар!!! 40 йиллик ўқитувчи эмасларми, Ясинни, яна бир нечта сурани ёд ҳам олишга улгурибдилар!
Жуда қаттиқ ҳайрон қолдим мен. Чунки умуман кутмагандим...
Дадам раҳматлик ҳайронлигимни кўриб жилмайиб қўйдилар. -Охирги борганимда калтакланиб қайтганман,- деб қўйдилар. Ҳайронлигим давом этаверди бу гапдан кейин....
Кечаси, ҳаммани ухлатиб қўйиб икковимиз соатларча дардлашардик.. айтиб қолдилар:
-Ўша куни ошни Бисмиллаҳ деб бошладим ҳамки ҳаммаларинг, ҳатто Ҳумоюнинг ҳам намозга деб туриб кетдиларинг. Мен аҳмоқ чол, шу 1 ёшли болача ҳам ақлим йўқми?- деганимча уялдим, ер ёрилмадию кириб кетмадим,- дедилар.......
Шу воқеадан кейин йўлдаёқ китоб сотиб олишибди. Намозликларни ўрганишибди. Уйда бир матони топиб жойнамоз қилиб олишибди... Алҳамдулиллаҳ)
Менинг ҳайронлигим чексиз севинчга айланганди...
Дадам раҳматлик кейинчалик ҳам Тошкентга меҳмонга келсалар - Малака оширгани келдим,- дердилар... Тинмай савол сўрардилар...
Шунақа...
Аллоҳим Дадажонимни раҳмати билан ўраган бўлсин.
Китобга, илмга, ёдлашга, бўш вақтда бўш қолмасликка Дадам ўргатган эдилар...
Ҳамманинг ҳам Дадаси яхши...аммо менинг Дадам .........
МЕНИНГ ДАДАМ!
(Афсуски, буларнинг ҳамма ҳаммаси ўтмишда қолиб кетди.....)
Хайрлиси ва яна хайрлиси.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 10
Менинг отам ҳам ўқитувчи бўлган, рус тили ва рус литература.
Намозни бошлганларида катта катта сураларни ҳам ёдлаб ташарди.
Аллоҳ умрига барокат ато этсин. Ота оналаримизни.
Amin Allohu Akbar
Dadalarimizning ohiratlari obod bo‘lsin.
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh.
Alloh Sizdan rozi bo‘lsin.
Amin Allohu Akbar