Дуо қилинг болани.
“Ит”, “Эшак” деб сўкишга,
Ҳаё қилинг болани !
Расуллулоҳ дердилар,
Юзларидан ёғиб нур:
“Болалар бу-
жаннатнинг Гулу
райҳонларидир” !
Тўғри баъзида “Гулу
Райҳон”лар ҳам куйдирар,
Шўхлиги ошиб кетса,
Жонингиздан тўйдирар.
Бобом дерди:
“Болани Сўкмоқ асли эмас эп,
Жаҳлингиз чиқса айтинг:
“Нодон” ёки
“Хумпар” деб “Бой бўлгур”,
“Кўпайгур”денг
Асло деманг “Ўл”, “Лаънат”
Шуни билиб қўйингки,
Сўкиниш ҳам бир
санъат !

Қанийди пайғамбардай
Сўксангиз,қилсам ҳузур,
Ул зот дердилар,сўкса:
“Бурнинг ерга ишқалгур” !
Тилдан чиққан ҳар сўзда,
Маърифат,зиё бўлсин,
Ҳатто сўкишингиз
ҳам,
Яхши бир ДУО* бўлсин ! :)
Ихлос билан қилинган,
Ҳар ниятинг ушалар,
Ҳар сўзга кўкда “Омин!”,
Деб турар фаришталар !
“Ит” десангиз,ит бўлиб,
Ўзингизни қопади,
“Эшак”дан эшак, ҳар ким
Ўз тилидан топади...
Фарзандингиз билан эл
Фахрланиб яшасин,
Иту ~ эшак феъллардан,
Парвардигор асрасин !
Олим,шоир,ҳунарманд,
Полвон бўлсин болалар
Юртга керакли,ҳалол
Инсон бўлсин болалар...
Болангизни сўксангиз,
“Пошшо бўлгур”,деб сўкинг,
“Олим бўлгур”,
“Хизрга Ошно бўлгур”,деб
сўкинг...
Оғиздан чиққан ҳар сўз,
Марҳабо,билки,кушод.
Инсон маърифатини
Ўлчайдиган ~ Д А Р А Ж О Т !

Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев