-----------
بسم الله الرحمن الرحيم
ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.
Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандаларининг ҳидоят топишлари учун дастур қилиб берган Аллоҳга Унинг Ўзига муносиб мақтов ва хамдлар бўлсин. Ушбу Китобни умматга энг чиройли тарзда етказган, ушбу Китоб мўжизалиги билан у зотнинг Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Ушбу рукнимизнинг ўтган сонида Бақара сурасининг 63 – 66 оятларини ўрганган эдик. Қуйида мазкур суранинг давомини кўриб чиқишда давом этамиз.
وَإِذْ قَالَ مُوسَى لِقَوْمِهِ إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تَذْبَحُواْ بَقَرَةً قَالُواْ أَتَتَّخِذُنَا هُزُواً قَالَ أَعُوذُ بِاللّهِ أَنْ أَكُونَ مِنَ الْجَاهِلِينَ * قَالُواْ ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّن لّنَا مَا هِيَ قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌ لاَّ فَارِضٌ وَلاَ بِكْرٌ عَوَانٌ بَيْنَ ذَلِكَ فَافْعَلُواْ مَا تُؤْمَرونَ * قَالُواْ ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّن لَّنَا مَا لَوْنُهَا قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنّهَا بَقَرَةٌ صَفْرَاء فَاقِـعٌ لَّوْنُهَا تَسُرُّ النَّاظِرِينَ * قَالُواْ ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّن لَّنَا مَا هِيَ إِنَّ البَقَرَ تَشَابَهَ عَلَيْنَا وَإِنَّا إِن شَاء اللَّهُ لَمُهْتَدُونَ * قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌ لاَّ ذَلُولٌ تُثِيرُ الأَرْضَ وَلاَ تَسْقِي الْحَرْثَ مُسَلَّمَةٌ لاَّ شِيَةَ فِيهَا قَالُواْ الآنَ جِئْتَ بِالْحَقِّ فَذَبَحُوهَا وَمَا كَادُواْ يَفْعَلُونَ * وَإِذْ قَتَلْتُمْ نَفْساً فَادَّارَأْتُمْ فِيهَا وَاللّهُ مُخْرِجٌ مَّا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ * فَقُلْنَا اضْرِبُوهُ بِبَعْضِهَا كَذَلِكَ يُحْيِي اللّهُ الْمَوْتَى وَيُرِيكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ * ثُمَّ قَسَتْ قُلُوبُكُم مِّن بَعْدِ ذَلِكَ فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً وَإِنَّ مِنَ الْحِجَارَةِ لَمَا يَتَفَجَّرُ مِنْهُ الأَنْهَارُ وَإِنَّ مِنْهَا لَمَا يَشَّقَّقُ فَيَخْرُجُ مِنْهُ الْمَاء وَإِنَّ مِنْهَا لَمَا يَهْبِطُ مِنْ خَشْيَةِ اللّهِ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ
67. Эсланг! Мусо ўз қавмига: “Аллоҳ бир сигир сўйишларингни буюрди», деганида, улар: «Устимиздан куляпсанми?» — дедилар. (Мусо) деди: «Ундай жоҳиллардан бўлиб қолишдан Аллоҳ паноҳ беришини сўрайман». 68. Улар дедилар: «Парвардигорингга дуо қил, унинг қандайлигини баён қилсин». (Мусо) деди: «У Зотнинг айтишича, у қари ҳам, ёш ғунажин ҳам бўлмаган ўрта бир сигирдир. Энди фармонни адо этинглар». 69. Улар дедилар: «Парвардигорингга дуо қил. Унинг рангини баён қилсин». (Мусо) айтди: «У Зотнинг айтишича, у очиқ-малларанг сигир бўлиб, кўрганларнинг кўнгли чоғ бўлади». 70. Улар айтдилар: «Парвардигорингга дуо қил, унинг қандайлигини баён қилсин, бу мол бизга иштибоҳли бўлиб қолди. Инша Аллоҳ, энди йўлимизни топиб оламиз».
71. (Мусо) айтди: «У Зотнинг айтишича, у шундай сигирки, хор бўлиб ер ҳайдамайди, у билан (сув ташиб) экин суғормайдилар, айбу нуқсонсиз, унда ўз рангидан бошқа ранг-бўёқ ҳам йўқ». Улар: «Энди ҳақиқатни айтдинг», дедилар-да, узоқ машаққатлар чекиб (ўша айтилган сифатларга эга бўлган сигирни топиб) сўйдилар. 72—73. Эсланг (эй Бану Исроил), бир жонни ўлдириб қўйиб, унинг қотили ким экани ҳақида жанжаллашиб қолганингизда — ҳолбуки, Аллоҳ яширган нарсаларингизни юзага чиқаргувчидир — «уни (мақтулни) сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар», дегандик. Аллоҳ ўликларни шу тариқа тирилтиради ва сизларга фикр қилишингиз учун ўз оятларини кўрсатади. 74. Сўнгра — шундай мўъжизаларни кўргандан кейин ҳам дилларингиз қотди. Бас, у диллар тош кабидир ёки ундан-да қаттиқроқдир. Зеро, шундай тошлар борки, улардан дарёлар отилиб чиқади, яна шундайлари борки, ёрилиб, ичидан сув чиқади, яна шундайлари ҳам борки, Аллоҳдан қўрққанидан пастга қулайди. Аллоҳ қилаётган амалларингдан ғофил эмасдир.
Тафсир
1- Бу ерда тақдим ва таъхир (олдга қўйиш ва ортга қўйиш) қоидаси ишлатилган. Оятлардан кўринишича, кимдир ўлдирилган ва унинг қотили номаълум бўлиб қолган. Аллоҳ уларга бир сигир сўйиб, унинг қайсидир бир қисми билан ўлган кишини уришни буюради ва шунда у тирилиб, ўзининг қотилини айтиб беришини баён қилади. Лекин оятлар сигирни сўйиш мавзусидан бошланади.
إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تَذْبَحُواْ بَقَرَةً
“Аллоҳ бир сигир сўйишларингни буюрди”. Бу мавзу тўла айтилиб бўлганидан кейин, Аллоҳ Таъоло кейинги ишларни зикр қилади
وَإِذْ قَتَلْتُمْ نَفْساً فَادَّارَأْتُمْ فِيهَا وَاللّهُ مُخْرِجٌ مَّا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ * فَقُلْنَا اضْرِبُوهُ بِبَعْضِهَا
“Эсланг (эй Бану Исроил), бир жонни ўлдириб қўйиб, унинг қотили ким экани ҳақида жанжаллашиб қолганингизда – ва ҳоланки, Аллоҳ яширган нарсалрингизни юзага чиқаргувчидир – “уни (ўлдирилганни) сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар” деган эдик”.
Бу қоида (воқеани аввал охирини гапириб, кейин бошланишини гапириш, тақдим-таьхир) Аллоҳнинг китобида шунчаки ишлатилмайди, балки бир мақсадда қўлланади. Қуръон араб тилида нозил бўлган. Араб сўз усталари тақдим ва таъхир қоидасини маълум бир мақсадда қўллаганлар. Бу ердаги ишни тадаббур қиладиган бўлсак, унинг остида икки мақсад борлигини англаймиз.
Биринчи. Қиссанинг сигирни сўйишдан бошланганлигига сабаб Аллоҳнинг буйруғини бажаришни пайсалга солишнинг, уни бажармаслик учун ҳадеб изоҳ сўрайвериш, кераксиз саволларни беравериш каби баҳоналар ахтаришнинг зарарлилигини кўрсатишдир. Шу билан бирга ҳадеб баҳона қидираверадиганлар ва кераксиз савол бераверадиганларга Аллоҳ ишни баттар оғирлаштириб юборишини тушунтириб қўйишдир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَسْأَلُواْ عَنْ أَشْيَاء إِن تُبْدَ لَكُمْ تَسُؤْكُمْ
“Эй мўъминлар (Аллоҳ сизлардан кечиб юборган), очилганда сизларни хафа қиладиган нарсалар ҳақида сўраманглар”. (Моида.101)
Бу ердаги гап Аллоҳнинг динига кирган ҳаммага тегишлидир. Яъни, ҳар бир замон ва ҳар бир макондаги мусулмон Аллоҳнинг буйруғини ҳеч қандай баҳона изламасдан бажариши лозим. Бу иш шу қадар эътиборли бўлгани учун ҳам бу сура “Бақара – сигир” сураси, деб номланган бўлиши мумкин.
Иккинчи. Иккинчи мақсад бир мавзуни икки мавзудек қилиб кўрсатишдир. Агар бу ерда тақдим ва таъхир қоидаси қўлланмасдан олдин ўша кимнингдир ўлдирилгани, ундан кейин эса сигирни сўйишга буюриш мавзуси айтилганда қисса битта мавзу бўлиб, ўқувчи уни оддийгина (қотилни топиш учун сигир сўйилибди) маъносида тушуниб қўя қоларди.
Бу ерда эса у худди икки қиссадек, икки насиҳатдек турибди:
Биринчидан: Буйруқни пайсалга солмасдан, баҳона изламасдан бажариш;
Иккинчидан: Умуман олганда Аллоҳ Таолонинг ўликни тирилтиришга ҳам, қотилни аниқлаб беришга ҳам қодирлиги.
فَقُلْنَا اضْرِبُوهُ بِبَعْضِهَا كَذَلِكَ يُحْيِي اللّهُ الْمَوْتَى وَيُرِيكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ
“Уни (ўлдирилганни) сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар”, дегандик. Аллоҳ ўликларни шу тариқа тирилтиради ва сизларга фикр қилишингиз учун ўз оятларини кўрсатади”. (Бақара. 73)
Бу мавзунинг таъхир этилиши уни гўё янги бир мавзудек кўрсатиб турибди.
2-Мусо алайҳиссалом улардан Парвардигорларининг буйруғини бажаришларини, яъни сигирни сўйишларини талаб қилди. Агар улар тўғри келган бир сигирни дарҳол сўйганларида буйруқни осонгина бажарган бўлардилар. “Агар улар ўзлари истаган бир сигирни сўйганларида шу ишлари ўрин ўтган бўларди. Лекин улар ўзларига ўзлари ишни оғирлаштириб олишди. Шундан кейин Аллоҳ ҳам уларга ишни оғирлаштирди” (Тафсир Табарий). Лекин улар бунинг ўрнига иккиландилар, ишни пайсалга солиш учун баҳоналар қидирдилар.
Шундан кейин Аллоҳ ҳам уларга ишни қийинлаштирди. Улар сигирнинг белгиларини сўраб, қанчалик ортиқча саволлар берсалар, Аллоҳ ишни шунчалик оғирлаштирди. Охири бориб савол сўрашга ўрин қолмаган пайтда янги белгиларга эга бўлган сигир уларга жуда қимматга тушди. Уларга Мусо алайҳиссалом дастлаб “Аллоҳ бир сигир сўйишларингни буюрди” деганди. Яъни қандай бўлишидан қатъий назар бир сигирни. Яҳудийлар эса, ишни пайсалга солиб, сигирнинг тафсилотини сўрашга киришишди, Аллоҳ ҳам уларнинг бундай итоатсизлигига муносиб тарзда ишни қийинлаштира борди.
Мусо алайҳиссаломнинг қавми (яҳудийлар) сигирнинг тафсилотлари, қандай бўлишини биринчи марта сўрашганида Аллоҳ шундай жавоб берди: “у қари ҳам, ёш ғунажин ҳам бўлмаган ўрта бир сигирдир”. Яъни у на ёш ва на қари бўлиши керак. Оятдаги (فَارِضٌ ) сўзи ёши ўтиб қолган, қариб қолган маъноларини англатади. (بِكْرٌ ) сўзи эса кичкина маъносида. (عَوَانٌ ) сўзи ўрта маъносини билдиради. Яъни, у ёш ҳам, қари ҳам эмас, ўрта ёшли бўлсин. Шундай қилиб, улар ўзларига ўзлари ишни оғирлаштириб олишди. Олдин қандай бўлишидан қатъий назар, умуман бир сигир бўлса, энди ёш ҳам, қари ҳам бўлмаган ўрта ёшли сигир бўлиши керак бўлиб қолди.
Лекин шунда ҳам уларнинг кўзлари очилмади. Мана шу айтилган сигирни қидириш ўрнига унинг қандайлигини яна баттар суриштирдилар. Шундан кейин Аллоҳ уларга ишни олдингидан ҳам оғирроқ қилиб юборди. “У очиқ-малларанг сигир”, яъни оддий сариқ эмас, энг тўқ сариқ рангда. Бу ердаги (فَاقِـعٌ ) сўзи хабар эмас, таъкид бўлиб келяпти. Лекин улар (яҳудийлар) шуни ҳам қилмасдан, яна савол сўрашларида давом этдилар. Натижада Аллоҳ уларга ишни олдингидан ҳам оғирроқ қилиб юборди.
“У Зотнинг айтишича, у шундай сигирки, хор бўлиб ер ҳайдамайди, у билан(сув ташиб) экин суғормайдилар, айбу нуқсонсиз, унда ўз рангидан бошқа ранг-бўёқ ҳам йўқ”. Яъни, у эгасининг эркатойи бўлган. (ذَلُولٌ ) яъни, у минилмаган, у билан ер ҳайдалмаган. У (تَسْقِي ) экинни суғориш учун сув ташишда ишлатилмаган. Кейин у (مُسَلَّمَةٌ ) яъни, ҳеч айби йўқ, унда ўша сариқ рангдан бошқа ранг йўқ. Қорни ҳам, бели ҳам ҳамма ёғи сариқ. (شِيَةَ ) сўзи аслида масдар бўлиб, рангининг аксар қисми бошқа рангда, деган маънони англатади.
Шундай қилиб, энди уларга савол бериш туйнуклари батамом ёпилди. Шу билан улар мазкур белгиларга эга бўлган сигирни қидиришга мажбур бўлдилар. Уни топиш жуда оғир кечди, пули ҳам жуда қимматга тушди. Агар улар шунча саволларидан кейин ҳам бу ишни қилмаганларида, худди улар қотил бирор обрўлироқ одам бўлгани ёки шунга ўхшаш бирор сабаб борлиги туфайли унинг ошкор бўлишини истамаётгандек бўлиб қолардилар.
“Узоқ машаққатлар чекиб ўшани (айтилган сифатларга эга бўлган сигирни топиб) сўйдилар”.
3-Кейин Аллоҳ Таоло сигирни сўйиш нима учун талаб қилинган бўлса, ўша мавзуга ўтяпти. У ўлдирилган кимса бўлиб, ҳеч ким бу ишни бўйнига олмаётган эди. Аллоҳ Таъолонинг “бир жонни ўлдириб қўйиб, унинг қотили ким экани ҳақида жанжаллашиб қолганингизда” деган гапини бегона эмаслигини, уларнинг ўзларини орасидалигини кўрсатади. Чунки “فَادَّارَأْتُمْ فِيهَا — Унинг қотили ким экани ҳақида жанжаллашиб қолганингизда” жумласи ҳар бирингиз ўзингизни мудофаа қилдингиз, маъносида. Яъни, улардан ҳар бири “мен ўлдирмадим, мендан бошқаси ўлдирган”, деб ўзини ўзи мудофаа қилган. Шунда Аллоҳ сўйилган сигирнинг бир қисми билан ўликни уришга буюрди. Шундай қилган эдилар, Аллоҳ уни тирилтирди ва у ўзининг қотилини айтиб берди. Шу билан Аллоҳ улар беркитган ишни очиб юборди. “Аллоҳ яширган нарсаларингизни юзага чиқаргувчидир”.
Бу ишда яъни, ўликни тирилтиришда улар учун Аллоҳнинг қиёмат кунида уларни тирилтира олишини кўрсатувчи аломат бор эди. Бу иш айниқса ўша пайтдаги қайта тирилишни инкор қилувчиларга тегишли эди. Бу иш, эй қайта тирилишни инкор этувчилар, сизларга қарши ҳужжатдир. Ақлингларни ишлатинглар, жон олувчи ҳам, жон берувчи ҳам Аллоҳ эканини билиб қўйинглар.
4-Аллоҳ Таъоло бизга хабар беряптики, шунча оятларга, аломатларга қарамасдан, ўликни тирилтириш ҳолатини ўз кўзлари билан кўриб туриб ҳам, Бану Исроил кофирлари барибир иймон келтирмадилар. Чунки уларнинг қалблари қотиб кетган. Бу қалблар ҳақиқатга эгилмайди. (قَسْوَةً ) сўзи, қотиб кетиш, дағаллашиш, қўполлашиш маъноларини англатади.
Аллоҳ Таъоло уларнинг қалбларини қаттиқликда тошга ўхшатяпти. Ҳатто ундан ҳам қаттиқроқ, деяпти.
فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً
“Бас, у диллар тош кабидир ёки ундан-да қаттиқроқдир”. Оятни бутунлигича кўриб чиқадиган бўлсак, бу ерда أو сўзи “بل — балки” маъносини англатаётгани аён бўлади. Чунки бу ердаги мазмун шундан иборатки, тош уларнинг дилларидан кўра яхшироқ, фойдалироқ. Уларнинг қалблари тош кабигина эмас, тошдан ҳам баттардир.
فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً
“Бас, у диллар тош кабидир ёки ундан-да қаттиқроқдир”. Яъни, улар тош кабидир, балки, тошдан ҳам қаттиқроқдир. Уларнинг қалблари тошдан ҳам қаттиқ. Негаки, тошда бироз бўлса ҳам яхшилик бор, фойда бор. Уларнинг қалбларида эса на яхшиликдан ва на фойдадан асар ҳам йўқ. Айрим тошлардан сувлар отилиб чиқади, айримлари ёрилиб, улардан булоқлар оқади, айримлари Аллоҳдан қўрққанидан пастга қулайди. Аллоҳ Таъоло бизга Ўзи кўриниш берган пайтида бир тоғнинг майда-майда бўлиб кетгани ҳақида хабар беради.
فَلَمَّا تَجَلَّى رَبُّهُ لِلْجَبَلِ جَعَلَهُ دَكّا
“Қачонки, Парвардигори у тоққа кўринган эди, уни майда-майда қилиб ташлади”. (Аъроф. 143)
Кейин Аллоҳ Таъоло бу муборак оятлар якунида Ўзининг бандаларининг амалларидан ғофил эмаслигини, уларни ҳар доим кузатиб туришини, қилган ишларини белгилаб, ёзиб боришини, ҳеч бир ишлари назардан четда қолмаслигини, улар учун шу дунёда ёки охиратда жазо беришини айтади.
Бир нарсадан ғафлатда қолиш уни унутиб, эътиборсиз ташлаб қўйишдир. Аллоҳ уларга бу тошюракларнинг ифлос ишларидан Ўзининг ғофил эмаслигини, ҳаммасини билиб, ҳисоблаб туришини билдиряпти.
Хуллас, бу буюк оятлар ҳақида тадаббур қилган киши яҳудийларнинг табиатларида ишни пайсалга солиш, иккиланиш, умуман бажармасликнинг иложи бўлмай қолганда кечиктириш учун баҳоналар ўйлаб топиш, итоатсизлик каби иллатлар мавжудлигини англайди. Улар ўзларини яратган Аллоҳ билан ҳам, уларга ҳақиқатни олиб келган пайғамбарлари билан ҳам, ҳамма одамлар билан ҳам шундай муомалада бўлганлар ва хозирда ҳам шундай бўлмоқдалар.
Улардан ҳуқуқлар ҳужжатлашишу қаноатлантириш, музокаралару шартномалар орқали эмас, шайтон васвасаларини эсдан чиқартириб юборадиган зарбалар орқали олинади. Мадинада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг муаммосини мана шундай ҳал қилганлар. Чунки улар аҳду паймонларини бузгандилар, хиёнат қилгандилар. Бугунги кунимизда Фаластин борасидаги ягона ечим ҳам мана шудир. Ин ша Аллоҳ, бу кунларга оз қолди. Огоҳ бўлингки, Аллоҳнинг нусрати яқиндир!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1