-----
« ﺍﻟْﻘُﺮْﺁﻥُ ﺷَﺎﻓِﻊٌ ﻣُﺸَﻔِّﻊٌ , ﻭَﻣَﺎﺣِﻞٌ ﻣُﺼَﺪَّﻕٌ , ﻣَﻦْ ﺟَﻌَﻠَﻪُ ﺃَﻣَﺎﻣَﻪَ ﻗَﺎﺩَﻩُ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔِ ﻭَﻣَﻦْ ﺟَﻌَﻠَﻪُ ﺧَﻠْﻔَﻪُ ﺳَﺎﻗَﻪُ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟﻨَّﺎﺭِ »
«Қуръон шафоат қилувчи ҳомий ва тасдиқланган қўриқчидир. Ким уни ўзидан олдинга ўтказса, уни жаннатга бошлаб боради, ким уни ўзидан ортда қолдирса, уни дўзахга ҳайдаб боради». Бу ҳадисни ибн Ҳиббон Жобир ибн Абдуллоҳдан, Байҳақий эса ҳам Жобир, ҳам ибн Масъуддан ривоят қилган ва у саҳиҳ ҳадисдир.
« ﺇِﻥَّ ﺍﻟﻠَّﻪَ ﻳَﺮْﻓَﻊُ ﺑِﻬَﺬَﺍ ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏِ ﺃَﻗْﻮَﺍﻣًﺎ ﻭَﻳَﻀَﻊُ ﺑِﻪِ ﺁﺧَﺮِﻳﻦَ»
«Албатта Аллоҳ бу Китоб билан бир қанча қавмларни юксалтиради, бошқаларни эса пастлатади». Муслим ривояти.
« ﻳُﻘَﺎﻝُ ﻟِﺼَﺎﺣِﺐِ ﺍﻟْﻘُﺮْﺁﻥِ ﺍﻗْﺮَﺃْ ﻭَﺍﺭْﺗَﻖِ ﻭَﺭَﺗِّﻞْ ﻛَﻤَﺎ ﻛُﻨْﺖَ ﺗُﺮَﺗِّﻞُ ﻓِﻲ ﺍﻟﺪُّﻧْﻴَﺎ , ﻓَﺈِﻥَّ ﻣَﻨْﺰِﻟَﺘَﻚَ ﻋِﻨْﺪَ ﺁﺧِﺮِ ﺁﻳَﺔٍ ﺗَﻘْﺮَﺅُﻫَﺎ »
«Қуръон соҳибига: «Дунёда ўқиганингдек Қуръонни қироат билан ўқи ва юксал, чунки сенинг мақоминг охирги ўқиган оятинг даражасида бўлади», дейилади». Бу ҳадисни Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
« ﺍﻗْﺮَﺀُﻭﺍ ﺍﻟْﻘُﺮْﺁﻥَ ﻭَﺍﻋْﻤَﻠُﻮﺍ ﺑِﻪِ ﻭَﻻَ ﺗَﺠْﻔُﻮﺍ ﻋَﻨْﻪُ ﻭَﻻَ ﺗَﻐْﻠُﻮﺍ ﻓِﻴﻪِ ﻭَﻻَ ﺗَﺄْﻛُﻠُﻮﺍ ﻭَﻻَ ﺗَﺴْﺘَﻜْﺜِﺮُﻭﺍ ﺑِﻪِ »
«Қуръон ўқинглар, унга амал қилинглар, ундан бегоналашманглар, унинг борасида ҳаддан ошманглар, у билан тирикчилик ўтказманглар ва бойиманглар». Бу ҳадисни Аҳмад, Табароний ва бошқалар Абдурраҳмон ибн Шиблдан ривоят қилган ва у саҳиҳ ҳадисдир.
« ﻣَﺜَﻞُ ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻦِ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻳَﻘْﺮَﺃُ ﺍﻟْﻘُﺮْﺁﻥَ ﻣَﺜَﻞُ ﺍﻷُﺗْﺮُﺟَّﺔِ ﻃَﻌْﻤُﻬَﺎ ﻃَﻴِّﺐٌ ﻭَﺭِﻳﺤُﻬَﺎ ﻃَﻴِّﺐٌ , ﻭَﻣَﺜَﻞُ ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻦِ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻻَ ﻳَﻘْﺮَﺃُ ﺍﻟْﻘُﺮْﺁﻥَ ﻣَﺜَﻞُ ﺍﻟﺘَّﻤْﺮَﺓِ ﻃَﻌْﻤُﻬَﺎ ﻃَﻴِّﺐٌ ﻭَﻻَ ﺭِﻳﺢَ ﻟَﻬَﺎ , ﻭَﻣَﺜَﻞُ ﺍﻟْﻤُﻨَﺎﻓِﻖِ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻳَﻘْﺮَﺃُ ﺍﻟْﻘُﺮْﺁﻥَ ﻣَﺜَﻞُ ﺍﻟﺮَّﻳْﺤَﺎﻧَﺔِ ﺭِﻳﺤُﻬَﺎ ﻃَﻴِّﺐٌ ﻭَﻃَﻌْﻤُﻬَﺎ ﻣُﺮٌّ , ﻭَﻣَﺜَﻞُ ﺍﻟْﻤُﻨَﺎﻓِﻖِ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻻَ ﻳَﻘْﺮَﺃُ ﺍﻟْﻘُﺮْﺁﻥَ ﻛَﻤَﺜَﻞِ ﺍﻟْﺤَﻨْﻈَﻠَﺔِ ﻃَﻌْﻤُﻬَﺎ ﻣُﺮٌّ ﻭَﻻَ ﺭِﻳﺢَ ﻟَﻬَﺎ »
«Қуръон ўқийдиган мўмин, таҳми ҳам, бўйи ҳам ширин утружжа мевасига ўхшайди. Қуръон
ўқимайдиган мўмин, таъми ширину, ҳиди йўқ хурмога ўхшайди. Қуръон ўқийдиган мунофиқ, бўйи ширину, таъми аччиқ райҳонга ўхшайди. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ, таъми ҳам аччиқ, ҳиди ҳам аччиқ ҳанзалага ўхшайди». Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Абу Мусо ал-Ашъарийдан ривоят қилганлар.
« ﺗَﻌَﺎﻫَﺪُﻭﺍ ﺍﻟْﻘُﺮْﺁﻥَ ﻓَﻮَﺍﻟَّﺬِﻱ ﻧَﻔْﺲُ ﻣُﺤَﻤَّﺪٍ ﺑِﻴَﺪِﻩِ ﻟَﻬُﻮَ ﺃَﺷَﺪُّ ﺗَﻔَﻠُّﺘًﺎ ﻣِﻦْ ﺍﻹِﺑِﻞِ ﻓِﻲ ﻋُﻘُﻠِﻬَﺎ »
«Қуръонни ўзингларга ўргатиб олинглар. Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, у боғланган туядан ҳам қочоқроқ бўлади». Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Абу Мусо ал-Ашъарийдан ривоят қилганлар.
Хулоса шуки, айтиб ўтилган ояти карима ва ҳадиси шарифлар Қуръони Каримнинг буюк мартабасини, уни кўтариб юрган кишининг юксак мақомини кўрсатиб бераётир. Кишики, Қуръонни чанг бостириб, токчага ташлаб ёки зийнат, чирой учун китоб жавонига териб қўйгани йўқ. Уни ўқияпти, унга амал қиляпти, оятлари хусусида фикр юритяпти, кечаю кундуз унга ошно бўляпти. Натижада Қуръон унинг эзгулик йўлидаги туганмас тоқатига айланяпти. Шундай экан, азиз биродарлар, Қуръони Карим билан ошно бўлинглар, унинг тиловатига шошилинглар, оятлари хусусида фикр юритинглар, унга амал қилинглар, уни маҳкам ушланглар. Токи таъминглар ҳам, бўйинглар ҳам хуш бўлсин. Токи дунёдаги даъватни ёйишда ҳам, охиратдаги жаннатда ҳам олдинги сафларда бўлинглар. Токи сизларга ўқи ва юксал, дейилсин. Шу билан буюк ғалабага, улкан муваффақиятга, Аллоҳнинг ризосига лойиқ, деб топиласизлар.
} ﻭَﺑَﺸِّﺮْ ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻨِﻴﻦَ {
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), иймонли кишиларга (жаннат) хушхабарини етказинг!“ [2:223]
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1