Оллох қалбингизни иймонга умрингизни садоқатга тўлиқ қилсин ! Азиз чиройликларим хар онингизда севимли ва қадрли, жозибали ва назокатли бўлишингизни тилаб қоламан !!!
Сизларга хурмат билан .........
......АЁЛ.....
Ёниб турган кўзларингмиди,
Юлдуздайин нигоҳни кўрдим.
Ойдек тўлган юзларингмиди,
Жон олгувчи малагни кўрдим !
Аёл сени, ойга ўхшатдим...
Қошларингни ёйга ўхшатдим..
Сен баҳорсан, минг рангли дунё,
Яноқлари лолодек ёнган.
Табассуминг оловдек гўё,
Хатто қуёш ўзидан тонган !
Аёл сени нурга ўхшатдим...
Узилмаган гулга ўхшатдим...
Сен опасан, сен сингил, Она,
Соғинч тўла суюкли ёрсан.
Сен меҳрсан, ишқсан ягона,
Ҳар юракда оловдек борсан!
Аёл сени, тахтга ўхшатдим...
Тўкилмаган бахтга ўхшатдим...
Сен юракнинг нозик дутори,
Яралгансан қалбнинг созидан.
Сен фаришта, поклик тимсоли,
Куйларинг ҳам бардош торидан !
Аёл сени, дилга ўхшатдим....
Айтилмаган сирга ўхшатдим...
Сен танхосан, муниссан, Аёл,
Пойингдадур осмону фалак.
Сабрларда буюксан, Аёл,
Сен вафодан ёзилган тилак,
Аёл сени, тонгга ўхшатдим...
Шабнам қўнган онга ўхшатдим !!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев