❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
Хаддини билмаган, хақсиз юрагим,
Бахтин қучолмаган бахтсиз юрагим,
Ақлимга кўнмаган, ақлсизгина,
Хаддини билмаган, хақсиз юрагим.
❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
Севгининг кўзлари чиндан кўрмиди?
Эй тақдир, пешонам шунча шўрмиди?
Хаддингни билмадинг, энди бўлдими?
Хаддини билмаган, хақсиз юрагим.
❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
Бахор дея қучдинг, кузни кўрмадинг,
Ишқдан маст бўлдингми, ўзни тиймадинг?
Тенг, тенг билан, деган сўзни билмадинг,
Хаддини билмаган хақсиз юрагим.
❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
Хар урган зарбингда қайта ва қайта,
Ха, ўша севганинг исмини айта,
Севмагин илтимос, севмагин қайта,
Хаддини билмаган, хақсиз юрагим.
❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
Жавобсиз мухаббат аламли бирам,
Унутиб қўйдинку халоватни хам,
Армон бўлишини билиб туриб хам,
Хаддини билмаган, хақсиз юрагим.
❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
Хаддини билмаган, хақсиз юрагим,
Дардларга кўмилган дардсиз юрагим,
Ўткинчи дунёда ўксимагин хеч,
Хаддини билмаган, хақсиз юрагим.
❤️❤️❤️❤️
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 4