Сизлар ўқиб уқиб имкон қилиб тарқатишиб борарсизлар иншааллох !!
Тақийюддин Набаҳоний ИСЛОМДА ИҚТИСОД НИЗОМИ
Биринчи қисм ҲИЗБУТ ТАҲРИР НАШРЛАРИДАН
1426ҳ - 2005м. Давоми № 7.
ишлаб чиқариладиган товар қийматининг икки баробарига тенг». Адам Смитдан кейин Рикардо бу «меҳнат назарияси»ни изоҳлашга интилди ва қийматни таърифлаб шундай деди: «Товарнинг қийматини белгиловчи нарса - уни ишлаб чиқаришда бевосита сарфланадиган меҳнат миқдорининг ўзигина эмас, балки унга ишлаб чиқариш процессида фойдаланиладиган асбоб-ускуна ва иш қуролларини ишлаб чиқариш учун илгари сарфланган меҳнат ҳам қўшилиши лозим». Яъни Рикардо товарнинг қиймати уни ишлаб чиқаришда кетган сарф-харажатларга бориб тақалади, деб ҳисоблар эди. У бу сарф-харажатларни битта элемент (унсур)га, яъни меҳнатга олиб бориб тақади.
Шундан кейин Карл Маркс капитализм иқтисодий тузумидаги қиймат ҳақида Рикардо ишлаб чиққан бу назарияни хусусий мулкчиликка ва умуман олганда капитализм иқтисодий тузумига ҳужум қилиш учун қурол қилиб олди. Маркснинг айтишича, қийматнинг ягона манбаи - товар ишлаб чиқаришда сарфланган меҳнатдир. Мулкдор капиталист ишчи кучини унинг кун кечириши ва меҳнат қилишга лаёқатли бўлиши учун зарур бўлган миқдордан ошмайдиган иш ҳақи эвазига сотиб олади, сўнг бу кучни ишлатиб қиймати ишчига тўлайдиган иш ҳақидан кўп баробар устун (ортиқ) турадиган товарларни ишлаб чиқаришда уни эксплуатация қилади. Карл Маркс ишчи ишлаб чиқарадиган маҳсулот билан шу ишчига амалда тўланадиган иш ҳақи ўртасидаги фарққа «қўшимча қиймат», деб ном берди ва мана шу қиймат мулкдорлар ва капиталистларнинг рента, процент, капитал келтирадиган фойда деган номлар остида ишчилар ҳақидан юлиб қоладиган нарсани кўрсатади, деб таъкидлади. Маркс табиийки, рента фойда деган бу номларнинг қонунийлигини тан олмади.
Карл Маркс ўзидан олдинги социалистик оқимлар ўз фикрларининг ғалаба қозонишида инсон фитрати (табиати)да мавжуд бўлган адолатни яхши кўриш ва мазлумга ёрдам бериш туйғуларига суянганлигини кўрди. Бу оқимлар янги йўлларни ишлаб чиқиб, уларни жамиятга татбиқ қилиш мумкин, деб ишонар ва уларни ҳокимлар, мулкдорлар ва зиёли табақага тақдим қилиб, бу йўлларни ижро қилишга уларни ундар эди. Лекин Карл Маркс ўз йўналишини бундай асосга қурмади ва бу оқимлар юрган йўлга юрмади. Балки у ўз йўналиши, мафкурасини «тарихий материализм», деган, яъни «диалектика назарияси» деб номланган фалсафий мабда асосига қурди. Карл Маркс иқтисодий қонунлар ҳаракатининг ўзи ва жамият
34-бет
ривожланиши қонунияти тақозоси билангина жамиятда янги тузум барпо бўлади, бунда қонун чиқарувчи ёки ислоҳотчи бошқарувнинг аралашувига ҳеч бир ҳожат йўқ, деб ҳисоблар эди. Илгари ўтган ва «утопик (ҳаёлий) социализм» деб ном берилган социалистик йўналишлардан ажралиб туриши учун Карл Маркс илгари сурган социализм назариясига «илмий социализм», деб ном берилди. Маркснинг социализм назариясини умумий тарзда қуйидагича баён қилиш мумкин:
Ҳар қандай асрдаги жамият тузуми - иқтисодий ҳолатнинг натижаси бўлиб, бу тузумдаги ўзгаришларнинг барчаси фақат битта сабабга, яъни ўз моддий аҳволини яхшилаш учун синф-табақалар ўртасида борадиган курашга бориб тақалади. Тарихдан маълумки, бу кураш доимо бир хил сувратда, яъни сони кўп, лекин ёмон аҳволда кун кечирадиган табақанинг сони оз, лекин бой яшайдиган табақа устидан ғалаба қозониши билан тугайди. Маркс буни «ижтимоий ривожланиш қонунияти», деб атайди. Унинг фикрича, бу қонуният ўтмишга мувофиқ келганидек, келажакка ҳам мувофиқ келади. Чунки - дейди у - ўтган асрларда бу кураш озод одамлар ва қуллар ўртасида мавжуд бўлган бўлса, сўнгра зодагонлар ва омма халқ ўртасидаги курашга, кейинчалик эса зодагонлар ва деҳқонлар ўртасидаги курашга айланди. Шунингдек, тоифачилик асосидаги тузумда ҳам бошлиқлар билан таниқли кишилар ўртасида кураш бўлиб ўтди. Бу кураш доимо сони кўп мазлум табақанинг сони оз золим табақа устидан ғалабаси билан тугар эди. Лекин бу ғалабадан кейин мазлум табақанинг ўзи золим консерватив табақага айланиб қолар эди. Француз революциясидан буён бу кураш ўрта табақа (яъни буржуазия) билан ишчилар табақаси ўртасида бўлиб келди. Чунки буржуазия иқтисодий лойиҳалар хўжайини ва капитал эгаси бўлиб қолган эди. Шунингдек, консерватив табақага ҳам айланган эди. Унинг қаршисида эса ишчилар табақаси турар эди. Бу табақа ҳеч қандай капиталга эмас, лекин сон жиҳатидан кўп эди. Бу икки табақа манфаатлари бир-бирига қарама-қарши бўлиб, бу қарама-қаршилик иқтисодий сабабларга бориб тақалар эди.
Бугунги кунга келиб ишлаб чиқариш низоми мулкчилик тузумига мос келмайдиган бўлиб қолди. Чунки ишлаб чиқариш ўтмиш замонларда бўлганидек, шахсий бўлмай қолди, яъни шахснинг бир ўзи амалга оширадиган иш бўлмай қолди. Балки у умумий, яъни кўпчилик иштирок этадиган жараёнга айланди. Айни пайтда мулкчилик низоми бунга қараб ўзгармади. Шунинг учун шахсий мулкчилик ҳануз мавжуд бўлиб турибди ва у
35-бет
ҳозирги жамиятдаги тузумнинг асоси бўлиб қоляпти. Бунинг натижаси шу бўлдики, ишлаб чиқаришда иштирок этувчи ишчилар табақаси капиталга эгалик қилишда иштирок этмайдиган бўлиб қолди ва ишлаб чиқаришда шахсан иштирок этмайдиган капиталистлар «раҳм-шафқати» остида кун кечирадиган бўлиб қолди. Айни чоғда капиталистлар ишчиларни аёвсиз эксплуатация қилмоқда. Чунки улар ишчиларга фақат кундалик тирикчиликкагина етадиган арзимас ҳақ тўлашмоқда. Ишчи эса ўз ишидан бошқа нарсага эга бўлмаганлиги учун уни қабул қилишга мажбурдир. Ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати билан ишчига тўланадиган иш ҳақи ўртасидаги фарқдан - Карл Маркс бу фарқни «қўшимча қиймат», деб атайди - фойда ҳосил бўлиб, бу фойдага капиталистнинг бир ўзи эга бўлиб олади. Ваҳоланки аслида адолат бўйича бу фойда ишчининг улуши бўлиши керак эди. Шунинг учун бу икки табақа ўртасидаги кураш мулкчилик тузуми ишлаб чиқариш тузумига мос келгунга қадар, яъни мулкчилик социалистик мулкчиликка айлангунга қадар давом этаверади. Бу кураш жамиятдаги ривожланиш қонуниятига кўра ишчилар табақасининг ғалабаси билан тугайди. Чунки бу табақа аҳволи ёмон ва сони кўп табақадир. Ишчилар табақасининг қандай ғалаба қозониши ва бу ғалаба сабаблари ҳақида эса жамиятнинг ривожланиш қонунияти башорат беради. Ҳозирги иқтисодий ҳаёт тузуми ўзида келажак жамиятнинг уруғларини кўтариб юрибди. Бу тузум ўзи бўйсунадиган иқтисодий қонунлар ҳаракатига кўра йўқ бўлишга маҳкумдир. Масалан, ўз вақтида ўрта табақа (буржуазия) зодагонлар табақаси устидан ғалаба қозониб, иқтисодий ҳаётда муҳим рол ўйнади. Чунки буржуазия капитал эгаси бўлиб қолган эди. Лекин бугунга келиб, унинг вазифаси тугади ва ўз ўрнини ишчилар табақасига бўшатиб берадиган вақт келди. Уни бунга «концентрация» (ишлаб чиқаришнинг бир ерга (бир қўлда) тўпланиши) ва марказлашув қонунияти ва эркин рақобат ҳаракати мажбур қилади. Чунки «концентрация» қонунияти ҳаракати сабабли капитал эгаларининг сони камайиб, ёлланма ишчилар сони эса орта бошлади. Шунингдек, эркин рақобат ҳаракати сабабли ишлаб чиқариш барча чегарадан ўтиб кетиб, маҳсулот ишлаб чиқариш миқдори ишчилар табақасидан иборат истеъмолчилар сотиб олишга қодир бўлган миқдордан ошиб кетадиган бўлиб қолди. Чунки ишчилар етарли иш ҳақи олмайдилар. Бу эса кризислар юз беришига олиб келди. бу кризислар натижасида баъзи одамлар ўз капиталларини
36-бет
йўқотиб, ишчилар табақаси сафига қўшилди. Шунинг учун мавжуд тузум қанчалик ривожланса, кризислар қанчалик шиддатли тус олса, уларнинг юз бериш вақти қанчалик яқинлашса ва капитал эгаларининг сони қанчалик камайса ишчилар сони шунчалик ортиб бораверади. Шундан сўнг олдингилардан каттароқ кризис юз берадиган куннинг келиши муқаррар бўлиб қолади. Бу кризис жуда катта фалокат бўлади. Чунки у капитализм иқтисодий тузуми асосларини емириб, парчалаб ташлайди. Шундан сўнг бу тузум вайроналари устида социалистик тузум ўрнатилади. Маркс социализм ўрнатилишини тарихий ривожланишнинг охирги босқичи деб ҳисоблайди. Чунки унинг фикрича хусусий мулк тугатилгач жамиятда табақалар курашига сабаб бўладиган нарса қолмайди. Табақалар ўртасида фарқ қолмаганлиги учун бундай кураш бўлмайди.
Аммо Карл Маркс кўрсатиб ўтган марказлашув ва «концентрация» қонунига келсак, у капитализм иқтисодий тузумидан олинган бўлиб, унинг хулосаси шундан иборатки, меҳнат ва капиталда бир корхонадан бошқасига кўчиб ўтадиган ҳаракат мавжуд. Чунки баъзи корхоналар йирик корхонага айланса, баъзилари майда корхонага айланиб қолади. Буларнинг барчаси ишлаб чиқаришнинг концентрацияланиши ва марказлашиши юз беришига далолат қиладиган ҳолатлардир. Масалан, шокалад ишлаб чиқарувчи корхоналар каби бир соҳадаги бир неча корхоналарни ўрганиб чиқсангиз, ҳар бир корхонадаги ишлаб чиқариш қувватининг ўртача даражаси ўсган бир пайтда корхоналар сони камая бошлаганлигининг гувоҳи бўласиз. Бу эса ишлаб чиқаришнинг мана шу соҳасида марказлашиш юз берганлигига далолат қилади. Чунки катта ишлаб чиқариш кичик ишлаб чиқаришнинг ўрнини эгаллаган бўлади. Масалан, корхоналар сони ўнта бўлса, улар тўрт ёки бешта йирик корхонага айланиб, қолганлари йўқ бўлиб кетади.
Энди Маркс айтиб ўтган «эркин рақобат»га келсак, у маҳсулот ишлаб чиқариш эркинлиги қоидасини англатиб, ҳар бир шахсга ўзи истаган нарсани қандай хоҳласа шундай ишлаб чиқариш ҳуқуқини беришдан иборатдир.
Маркс айтган иқтисодий кризис (инқироз)ларга келсак, иқтисодий мувозанатда тўсатдан рўй берадиган барча турдаги беқарорликка иқтисодий кризис дейилади. Хос кризис ишлаб чиқаришнинг бир алоҳида, хос соҳасида юз берадиган барча турдаги кризисларни ўз ичига олади. Бу кризисларга ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши сабаб бўлади. Мувозанатнинг бузилиши эса ҳаддан ортиқ кўп ёки кам маҳсулот ишлаб чиқариш ёки ҳаддан ортиқ кўп ёки кам истеъмол қилиш натижасида юз беради.
37-бет
Умумий даврий кризис эса иқтисодий тузумнинг барча асосларини ларзага солувчи қаттиқ силкиниш шаклида намоён бўлади ва жонланиш даври билан турғунлик даври ўртасини ажратиб турувчи нуқта ҳисобланади. Жонланиш даври 3 ва 5 йил муддат оралиғида давом этади, турғунлик даври ҳам шунча муддат давом этади. Умумий даврий инқирозлар ажралиб турадиган ўзига хос сифатларга эга бўлиб, энг муҳимлари учта сифатдир. Биринчи сифат - умумийлик сифатидир. Чунки кризис (инқироз) битта давлатдаги иқтисодий фаолиятнинг барча ёки кўпгина соҳаларида юз беради. Демак, кризис аввал бир давлатда юз бериб, барча соҳаларни қамраб олади, сўнгра иқтисодий ривожланишга эришган ва доимий алоқалар боғлаб турган бошқа давлатларга тарқалади. Иккинчи сифат эса - даврийлик сифати бўлиб, у ҳар сафар даврий шаклда юз беради. Кризислар ўртасидаги муддат 7-11 йил давом этиб, бу кризислар аниқ муддатларда юз бермаса-да, бироқ даврий шаклда такрорланиб туради. Энди учинчи сифатга келсак, у ҳаддан ортиқ, кўп маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборатдир. Бунинг бунинг оқибатида корхоналар эгалари ўз маҳсулотларини сотишда катта қийинчиликка дуч келишади, натижада кўп маҳсулотларда таклиф талабдан ортиб кетиб, кризис юз беради.
Карл Маркснинг фикрича бу кризислар баъзи одамларнинг ўз капитал (сармоя)ларини йўқотишларига олиб келади, натижада сармоядорлар сони камайиб, ишчилар сони ортади. Бу эса жамиятда эски тузумни емириб ташлайдиган энг катта кризис (инқироз)нинг юз беришига олиб келади.
Социализм, шу жумладан коммунизмнинг хулосаси шундан иборатдир. Бу хулосадан кўриниб турибдики, социалистик, шу жумладан коммунистик йўналишларнинг барчаси жамият аъзолари ўртасида амалий тенгликни рўёбга чиқаришга уринади. Улар буни манфаатлардаги тенглик ёки ишлаб чиқариш воситаларидаги тенглик ёки мутлақ тенглик орқали амалга оширмоқчи бўладилар. Ваҳоланки бу тенгликларнинг биронтаси ҳам ўрнатиш мумкин бўлмаган хом ҳаёлдир. Чунки бу тенгликни воқе ҳаётда амалга ошириб бўлмайди. Чунки одамлар ўз яралиш табиатларига кўра жисмоний, ақлий қувватларида ҳам, эҳтиёжларни қондиришда ҳам бир-бирларидан фарқ қиладилар. Демак, уларнинг ўртасида тенглик
38-бет
Давоми бор № 7 рақамда тарқайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев