Сизлар ўқиб уқиб имкон қилиб тарқатишиб борарсизлар иншааллох !!
Тақийюддин Набаҳоний. "ИСЛОМ НИЗОМИ"
Ўзбек тилидаги тўртинчи,
тузатилган ва тўлдирилган нашри
1424 ҳижрий - 2003 милодий йил. № 8.
ва жамоанинг ишларини давлат бошқаради, тузумни ҳам давлатнинг ўзи ривожлантиради. Капитализм мабдасида эса, давлат эркинликларни назорат қилиб туради. Агар бир шахс бошқанинг эркинлигига тажовуз қилса, давлат бу тажовузни дарҳол даф қилади. Чунки давлат эркинликларни таъминлаш учун вужудга келган. Агар шахс бошқанинг ҳуқуқига тажовуз қилмаса - гарчи қул қилиб олса ҳам, барча ҳуқуқларини тортиб олса ҳам, лекин буни унинг розилиги билан амалга оширса - бундай ҳолатда эркинликларга ҳеч қандай тажовуз қилинмаган, деб ҳисобланади ва давлат бу ишга аралашмайди. Шунинг учун ҳам давлат фақат эркинликларни таъминлаш учун тузилгандир.
Исломда эса тузумни имонли шахс Аллоҳ Таолодан ҳайбатланган ҳолда, яъни ўзидаги тақво талабига биноан татбиқ қилади. Давлат эса, тузумнинг адолатлилиги ҳақидаги жамоадаги ишонч ёрдамида, амри маъруф ва наҳий мункар ишларида умматнинг ҳоким билан ҳамжиҳатлиги ёрдамида ва ўзидаги куч ва салтанатга таянган ҳолда тузумни ижро қилади. Давлат фақат жамоанинг ишларини бошқаради. Агар шахс ўз ишларини бошқаришдан ожиз бўлиб қолмаса, давлат унинг ишларига аралашмайди. Тузум эса ҳеч қачон ривожланмайди. Агар шариат аҳкомларидаги ижтиҳод натижалари ҳар хил ва ихтилофли бўлиб қолса, давлат муайян ҳукмни танлаб олиб, уни тайин қилиш ҳуқуқига эга.
Ислом мабдасининг мафкураси инсоннинг яратилиш табиати (фитрати)га мувофиқдир. У нақадар теран бўлишига қарамасдан, енгил ва осон ҳамдир. Кўз очиб юмгунча инсон унга ақл-идроки ва қалбини оча бошлайди. Лаҳза ўтмай унинг теран ва серқирра маъноларини англаб олиш учун муҳаббат ва эҳтиром билан унга талпина бошлайди. Чунки тадайюн (диндорлик) инсонда табиийдир. Ҳар қандай инсон ўз фитратига кўра сиғинувчидир. Ҳеч қандай куч инсондан бу фитратни суғуриб ололмайди. Чунки бу фитрат инсон вужудида чуқур илдиз отган. Инсон ўз табиатига кўра ўзининг нуқсонларини, борлиқда ўзидан мукаммалроқ куч борлигини ва бу куч сиғиниш ҳамда муқаддас деб билишга энг муносиб эканлигини ҳис қилади. Тадайюн ишларни тартибга солувчи Яратувчига муҳтожлик бўлиб, бу муҳтожлик инсон вужудидаги табиий
44-бет
ожизликдан пайдо бўлади. Тадайюн барқарор ғариза бўлиб, унинг муайян кўриниши бордир, у ҳам бўлса бирор нарсани муқаддаслаштиришдан иборат. Шунинг учун ҳам инсоният барча асрлар давомида диндор бўлиб, бирор нарсага сиғиниб келди. Масалан, у инсонга, фалакка, тошларга, ҳайвонларга, олов ва бошқа нарсаларга сиғинди. Ислом ўз ақидасини олиб келгач, инсониятни махлуқотларга ибодат қилишдан озод қилди, барча жонли ва жонсиз мавжудотларни яратган ёлғиз Аллоҳ Таолога ибодат қилишга чақирди. Аллоҳнинг борлигини инкор қиладиган, руҳни инкор қиладиган моддий мабда вужудга келишига қарамасдан, бу табиий тадайюн (диндорлик)ни йўқ қила олмади. Фақат инсоннинг ўзидан буюкроқ, қудратлироқ куч ҳақидаги тасаввурини, бу кучни муқаддаслаштиришини ўзгартириб, бу куч моддий мабда ва унинг доҳийларида деб тасаввур қилишга, бу мабда ва унинг доҳийларини муқаддаслаштиришга-улуғлашга ўргатди. Гўё бу мабда яна орқага қайтиб, инсонларнинг муқаддас деб билишини Аллоҳга ибодат қилишдан бандаларга ибодат қилишга, Аллоҳнинг оятларини муқаддас деб билишдан махлуқотларнинг сўзларини муқаддас деб билишга айлантирди. Айни шу хусусда бу мабда реакцион (жаҳолатпараст)дир. У тадайюн ғаризасини йўқ қила олмади, балки чалғитиш орқали реакцион тусда унинг ўрнини алмаштириб қўйди. Шунинг учун ҳам бу мабданинг мафкураси инсон табиатига тескари ва салбий мафкурадир. Шу туфайли коммунизм мафкураси фитрий жиҳатдан муваффақиятсизликка учради. Ошқозонни тузоқ қилиб, ўз мафкурасини ўтказиш учун ҳийлалар ўйлаб топди. Бу мафкура оч-юпунларни, қўрқоқ-ҳамиятсизларни ва ноумид-йўқсилларни ўзига жалб қилар эди. Бу мафкурани асосан тубанлашиб кетган, ҳаётда муваффақият қозона олмаган, омадсиз, бировларнинг бахтини кўра олмайдиган ҳамда ақлан носоғлом кишилар қабул қилар эди. Яна бу кишилар сезги ва ақлнинг гувоҳлигида бузуқлиги ва нотўғрилиги яққол кўриниб турган диалектика (ривожланиш) назариясини кўкларга кўтариб оғиз кўпиртирсалар, уларни кучли тафаккур эгалари дедилар. Бу мафкура одамларни ўз мабдасига бўйсундириш учун куч ва зўравонликни қурол қилди. Бундан тазйиқ, тақиқ ва таъқиблар келиб чиқди. Унинг энг
45-бет
муҳим воситалари қўзғолонлар, бетартибликлар, вайронагарчиликлар ва беқарорликлардан иборат эди.
Шунингдек, капитализмнинг мафкураси ҳам инсон фитратига, яъни диндорлик-тадайюн ғаризасига мос келмайди. Чунки тадайюн ғаризаси инсоннинг сиғиниши (ибодат қилиши)да намоён бўлгани каби, ҳаётдаги ишларини тартиб-интизомга солаётганида ҳам кўзга яққол ташланади. У бундай тартиб ва тадбир ҳақида бош қотирар экан, бу соҳада турли ихтилоф ва зиддиятларга рўбарў бўлади. Бу ҳам ожизлик белгисидир. Шунинг учун инсоннинг ҳаётдаги ишларини дин тартибга солиши лозим. Демак, диннинг ҳаётдан четлатилиши инсон фитратига зиддир. Аммо диннинг ҳаётда мавжуд бўлиши бу дунё ҳаётидаги ишларни ибодатга айлантириш керак, деган гап эмас. Аксинча, диннинг ҳаёт майдонида мавжуд бўлиши - Аллоҳ буюрган ва белгилаб берган тузумни инсоннинг ҳаётдаги муаммоларини ҳал қилиб берадиган қилиб қўйиш, демакдир. Бу тузум инсон фитратида мавжуд бўлган барча талаб ва эҳтиёжларни эътироф этадиган ақидадан келиб чиқади. Бундай тузумни четлатиб, унинг ўрнига тадайюн ғаризасига мос келмайдиган ақидадан келиб чиқадиган тузумни олиш инсон фитратига зиддир. Шунинг учун капитализмнинг мафкураси фитрий жиҳатдан муваффақиятсизликка учради. Чунки у динни ҳаётдан ажратгани, диндорлик (тадайюн)ни ҳаётдан узоқлаштириб, уни шахсий масала қилиб қўйгани ва Аллоҳ Таоло буюрган тузумни инсон муаммоларини муолажа қилишдан узоқлаштиргани туфайли салбий мафкурадир.
Ислом мафкураси эса ижобий мафкурадир. Чунки у Аллоҳнинг борлигига ишонишда ақлни асос қилиб олади. Бу мафкура коинот, инсон ва ҳаётда мавжуд бўлган бу махлуқотларнинг барчасини яратган Аллоҳнинг борлигига қатъий далолат қиладиган жиҳатларига инсоннинг нигоҳини қаратар экан, инсон ўз фитратига кўра доимо излайдиган, инсон, коинот ва ҳаётда мавжуд бўлмаган мутлақ камолотни, мукаммалликни инсонга белгилаб берар экан, унинг ақлини ўша мутлақ камолот сари йўллаб, уни идрок қилиб олиши, имон келтириши, ишониши учун имкон яратиб берар экан, буларнинг барчасида Ислом мафкураси ақлни асос қилиб белгилаган.
46-бет
Коммунизм мафкураси эса ақлнинг маҳсули бўлишига қарамасдан, ақлнинг эмас, моддийликнинг асосига қурилган. Чунки фикрдан илгари модда мавжуд бўлган ва барча нарсаларнинг асли моддадан иборатдир, деб эътиқод қилгани учун ҳам бу мафкура моддийдир. Капитализм мафкураси эса черков руҳонийлари билан мутафаккир-олимлар ўртасида бир неча аср давом этган қонли низолар сўнгида ўйлаб топилган ўртача ечим, яъни муросасозлик ечими асосига қурилган. Бундан динни давлатдан ажратиш керак, деган натижа келиб чиқади. Шунинг учун ҳам бу иккала мафкура (социализм ва капитализм) муваффақиятсиз, яъни мақсадга мувофиқ эмас. Чунки уларнинг иккаласи ҳам фитратга зид ва ақл асосига қурилган эмас.
Хулоса шуки, ёлғиз Ислом мафкурасигина энг тўғри мафкурадир. Бошқа мафкуралар эса мутлақо нотўғридир. Чунки Ислом мафкураси ақл асосига қурилган. Айни вақтда бошқа мафкуралар ақл асосига қурилган эмас. Ислом мафкураси инсоннинг фитрати-яратилиш табиатига мувофиқ мафкура бўлиб, унинг барча эҳтиёжларига жавоб бера олади. Айни пайтда бошқа мафкуралар инсон фитратига зид ва мухолифдир.
Буни шундай тушуниш лозимки, коммунизм мафкураси ақл эмас, моддийлик асосига қурилган. Чунки у фикрдан, яъни ақлдан аввал модда мавжуд бўлган, деб эътиқод қилади. Шунинг учун, уларнинг эътиқодига кўра, модда мияда аксланган пайтда фикр вужудга келади ва мия ўзида аксланган модда ҳақида фикрлай бошлайди. Модда мияда аксланмай туриб фикр вужудга келмайди. Шунинг учун ҳар қандай нарса модда асосига қурилган. Коммунизм ақидасининг, унинг мафкурасининг асли фикр эмас, моддадир.
Бундай тасаввур икки жиҳатдан хатодир. Биринчидан, модда билан мия ўртасида ҳеч қандай аксланиш мавжуд эмас. Мия моддада аксланмайди, модда ҳам мияда аксланмайди. Чунки аксланиш нарсаларнинг аксини кўрсатадиган нарсадаги аксланиш қобилияти мавжуд бўлишига боғлиқдир. Масалан, ойна каби. Ойна ўзида бошқа нарсаларнинг аксини кўрсатиш учун аксланиш қобилиятига муҳтож. Бу қобилият на мияда ва на моддий воқеда мавжуд. Шунинг учун ҳам модда билан мия
47-бет
ўртасида аксланиш ҳеч қачон рўй бермайди. Модда мияда аксланмайди ва мияга кўчиб ўтмайди, балки сезиш-ҳис қилиш воситасида мияга узатилади. Сезишнинг мияга узатилиши модданинг мияда ёки миянинг моддада аксланиши эмас. Бу фақат моддани сезгилар ёрдамида сезишдир, холос. Унда кўз билан бошқа сезги аъзоларининг ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Худди кўриш орқали сезиш мумкин бўлгани каби, ушлаб кўриш (танадаги сезиш қобилияти), ҳидлаб кўриш, татиб кўриш ва эшитишдан ҳам сезиш ҳосил бўлади. Демак, нарсаларда содир бўлаётган ҳолат мияда аксланиш эмас, балки нарсаларни сезишдир. Инсон бешта сезги аъзоси ёрдамида нарсаларни сеза олади, лекин нарсалар унинг миясида аксланмайди.
Иккинчидан, ёлғиз сезишнинг ўзидан фикр ҳосил бўлмайди, балки фақат воқени сезиш ҳосил бўлади. Миллион марта сезилса ҳам, ҳар хил ҳолатларда сезилса ҳам - бундан фақат сезиш ҳосил бўлади, асло фикр ҳосил бўлмайди. Фикр ҳосил бўлиши учун инсон сезган воқени тушуниб олишига ёрдам берадиган собиқ маълумотлар бўлиши шарт. Бугунги кундаги ҳар қандай инсонни олиб, унинг қўлига сурёний тилида ёзилган китобни берайлик, шу шарт биланки, унда сурёний тил ҳақида ҳеч қандай маълумот бўлмасин! Унга имконият берайликки, ёзувни кўриш, бармоқлари билан ушлаб кўриш орқали сезиб ҳис қилиб кўрсин. Бу сезгини миллион марта такрорласак ҳам - унга сурёний тил ва бу тилга алоқадор бўлган бошқа зарурий нарсалар ҳақидаги маълумотларни бермай туриб - у бирорта сўзни тушуна олмайди. Қачон бу маълумотлар берилса, ана шундагина у китоб ҳақида фикрлайди ва уни идрок қила бошлайди. Худди шунга ўхшаш, барча сезгилари соғлом, лекин ҳеч қандай маълумотга эга эмас бир ёш болани олиб, бир бўлак олтин, бир парча мис ва тош парчасини унинг олдига қўяйлик. Бу сезишларни ҳар қанча такрорламайлик, ҳар қандай тусда такрорламайлик, бари бир у ҳеч нарсани идрок қила олмайди. Лекин, унга аввал шу нарсалар ҳақидаги маълумотлар берилса, у нарсаларни сезиб, берилган маълумотларни ишга солади-да, дарҳол бу нарсаларни идрок қила бошлайди. Бу бола улғайиб, ёши йигирмага етса-ю, у ҳеч қандай маълумот олмаса - тажрибанинг биринчи кунидагидек - мазкур нарсаларни фақат
48-бет
Давоми бор № 9 рақами билан тарқайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев