05.07.2024
Муҳандис Боҳир Солиҳ
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин
заминидаги матбуот бўлими аъзоси
АҚШ президенти Жо Байден 2024 йил 31 май жума куни Ғазо секторида кутилаётган сулҳ бўйича яҳудий вужудининг янги таклифи тафсилотларини эълон қилди. Буни у саккиз ойдан бери давом этаётган можарони ҳал қилиш бўйича Оқ уйда қилган мурожаатида маълум қилди. У жумладан, бундай деди: «Ушбу таклиф қуйидагиларни ўз ичига олади: ўт очишни тўлиқ бутунлай тўхтатиш, (Исроил) кучларини Ғазодаги барча аҳоли пунктларидан олиб чиқиш, аёллар, қариялар, ярадорлардан иборат бир қанча гаровдагиларни озод этиш, бунинг муқобилида юзлаб фаластинлик маҳбусларни озод этиш». Ўша кундан бошлаб, бу масалада алмашув битимига эришиш ҳаракатларига оид тез ҳаракат ва ривожланишларга гувоҳ бўлинди.
Шуниси эътиборга лойиқки, бу таклиф АҚШ президенти Байден томонидан эълон қилиниб, Уни (Исроил) таклифи дейилди. Ҳолбуки, агар Байден ўз даъвосида ростгўй бўлганида эди, бу таклиф яҳудий вужуди бош вазири томонидан чиқиши керак эди. Байденнинг бу хатти-ҳаракатидан яҳудийларнинг ўзлари бу таклифни шубҳа ва рад этиш эҳтимоли билан қабул қилишган, деб айтиш мумкин.
Ҳақиқатда, бу эълондан олдин, ўша вақтда ва ундан кейин шундай ҳодиса ва хатти-ҳаракатлар кузатилдики, уларни ўрганиш орқали нима бўлаётганини тушуниш мумкин.
Ушбу эълондан олдин яҳудий вужуди уруш кенгаши вазири Бени Ганц агар Нетаняху урушдан кейинги режани қабул қилмайдиган бўлса, саккизинчи июнга қадар фавқулодда ҳукумат таркибидан чиқиш билан таҳдид қилди. Зотан, АҚШ маъмурияти ва Бинямин Нетаняху ўртасидаги энг катта келишмовчилик нуқтаси ҳам мана шу. Бу Ғазо ва унинг аҳлига қарши саккиз ойдан бери содир этилаётган қатли ом, жиноят ва урушдан кейин Америка йиғиштириб олмоқчи бўлаётган ҳосилдир. Зеро, унинг урушларни тугатиш одати мана шу. Масалан, йигирма йил давомида Ироқ ва Афғонистонда қирғинбарот, ёқиш ва вайрон қилиш билан шуғулланди. Охири бу юртларимизни ўз мустамлакаси ва лойиҳалари учун гаров қилиб берувчи келишувлар билан тарк этди. Энди Ғазо секторидаги ваҳший урушда ҳам шундай қилмоқчи бўляпти. Зеро, урушнинг бошиданоқ яҳудий вужудини қуруқликдан ҳужум қилишга ундаган ҳам, уни Ғазо ва унинг мужоҳидларини йўқ қилиши ва Ҳамас бошқарувига якун ясаши учун керакли барча қурол-яроғ, ҳимоя, қонунийлик ва иттифоқлар билан таъминлаган ҳам мана шу Америка бўлади. Бугунга келиб, ҳосилни йиғиштириб олиш вақти келганда ёки яқинлашганда Америка ишларни тартиблаштириб олишни, томонларни ҳам урушдан кейинги ўзи истаган нарсага ундашни бошлади. Унинг тушунчаси бўйича, яҳудийлар Ғазони ишғол этишда, аҳолисини кўчиришда ёки чегараларини ўзгартиришда давом этмасликлари керак, балки бир мунча вақтдан кейин бўлса ҳам, келажакдаги икки давлат ечимига мос келадиган тартиб ўрнатилиши лозим. Шунинг учун Американинг одами бўлган Бени Ганц Нетаняхуни тугаш арафасига келиб қолган урушдан кейинги нарсани эълон қилишга ундади. Токи, Нетаняху Американинг урушдан кейинги қарашларини рад этувчи позициясида туриб оладиган бўлса, уни Американинг минтақадаги қарашларига мос йўлдан юришга мажбурлаш учун Америка олдида Нетаняху ва унинг ҳукуматига босим ўтказиш ва Ғазодаги қолган ҳудудларда уни чарчатиш учун етарли вақт бўлсин. Ёки Нетаняху ҳозирдан бошлаб Американинг айни қарашларига рози бўлиш, бунинг эвазига Америка томонидан унинг қийинчиликлари енгиллаштирилиши ҳамда урушни америкача қараш бўйича тугатишдан иборат иккинчи вариантни танласин.
Айни мақсадни амалга ошириш учун, фикримизча, Америка Нетаняхуга нисбатан таёқ ва ширинлик сиёсатини қўлламоқда. Масалан, Нусайрот лагеридаги қирғинда Америка яҳудийларга ёрдам бериб, маълумотлар билан таъминлаб, реал ҳамкорлик қилди. Унда тўрт нафар гаровдагиларни озод қилиш учун мусулмонлардан 300га яқини шаҳид қилиниб, 700таси яраланди. Бу АҚШ маъмурияти билан ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлашувнинг нақадар муҳим эканини Нетаняхуга таъкидлаш учун Америка томонидан амалга оширилган ширинлик сиёсатидир. Зеро, Нетаняхуни гаровдагиларга етиб бориш имконини берадиган разведка маълумотлари билан таъминлаган ва унга айни амалиётни осонлаштириб берган Америка бўлади. Ҳатто маҳбуслар сақланаётган ерга етиб бориш учун фойдаланилган фуқаролик юк машинаси сузувчи портдан келгани ҳақида хабарлар тарқади.
Шунингдек, Нетаняху жорий йилнинг 24 июлида АҚШ конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаш учун таклиф қилинган. Бу ҳақда пайшанба куни вакиллар палатаси ва сенатдаги Республикачилар партияси етакчилари хабар қилишди. Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон ва сенатдаги Республикачи озчиликлар етакчиси Митч Макконнеллнинг баёнотида айтилишича, Нетаняхунинг сафари «АҚШ ва Исроил ўртасидаги мустаҳкам муносабатлар рамзи бўлиб, бу нарса Нетаняхуга Исроил ҳукуматининг ўз демократиясини ҳимоя қилиш, терроризмга қарши кураш ҳамда минтақада адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ҳақидаги қарашларини баҳам кўриш имкониятини беради».
Ширинлик сиёсатининг муқобили ўлароқ, таёқ сиёсати ҳам қўлланилмоқда. Ганцнинг фавқулодда ҳукумат таркибидан чиқишини эълон қилиши, мухолафатнинг ҳукуматни тарқатиб юбориш ва альтернатив ҳукумат тузиш билан таҳдид қилиши, Нетаняху сиёсатига қарши баёнот ва намойишларнинг кучайиши ҳамда сулҳ тузиш борасидаги талаблар, буларнинг барчаси Нетаняхуга ички босим ўтказиш учун Америка томонидан кучайтирилаётган ҳаракатлардир.
Бунга, шунингдек, Эрон Ҳизби томонидан шимолда урушнинг авж олдирилиши ҳамда Нетаняху ва унинг ҳукуматини шарманда қиладиган ва шимолда уруш олиб боришдан ожизлигини фош этадиган даражада кучайтирилиши масаласи ҳам қўшимча бўлади. Тўғрироғи, Эрондан ҳамда унинг Ироқ, Сурия ва Ямандаги воситачилар ва жангарилар орқали аралашувидан хавфсираб, шунингдек, Ҳусийларнинг операцияларидан ҳамда айрим операцияларда иштирок этиш учун Ироқдаги исломий қаршилик ҳаракатининг қайтишидан чўчиб, Америка Нетаняхуни Эрон Ҳизби билан урушни кенгайтиришдан огоҳлантирди. Буларнинг барчаси Нетаняху ва келишувни рад этаётган унинг иттифоқчиларига ҳарбий ва хорижий босим ҳисобланади. Дарҳақиқат, Америка шимолдаги фронтни тинчлантиришнинг йўли Ғазодаги урушни тугатиш орқали амалга ошишини таъкидлаган экан, айни шу баёнотлар Эрон Ҳизби томонидан ҳам такрорланди.
АҚШ маъмурияти томонидан рухсат берилган ёки халқаро, гуманитар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари орқали амалга оширилаётган бошқа босимларнинг воқеи ҳам худди шундай. Масалан, БМТ яҳудий вужудига можароларда болалар ҳуқуқларини бузиш билан боғлиқ «шармандалик рўйхати»га унинг армиясини ҳам қўшишини билдирди. Худди шундай, АҚШнинг БМТдаги доимий вакиласи Линда Томас-Гринфилд ҳам «Хавфсизлик Кенгашига Ғазо секторидаги урушга ўт очишни тўхтатиш ва ўғирланганларни озод этиш йўли билан якун ясаш таклифини қўллаб-қувватловчи янги резолюция лойиҳаси юборилгани»ни таъкидлади. Сўнг Қўшма Штатлар «БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Ғазо секторида Исроил ва Ҳамас ўртасидаги жангларни тўхтатиш бўйича АҚШ президенти Жо Байден тақдим этган резолюция лойиҳасини қабул қилишини истайди», дея қўшимча қилди.
Шу тариқа Америка Нетаняхуга нисбатан таёқ ва ширинлик сиёсатини қўллаб, уни таклиф қилинган келишувни маъқуллашга ундамоқда. Айниқса, Байден маъмурияти сайловлар яқинлашиб қолганини, ўзининг сайловчилар овозига бўлган эҳтиёжини ҳамда сайлов жараёни учун вақт ажратиши кераклигини ҳисобга олиб, шунча чўзилган урушни яна чўзилишини истамаяпти. Лекин бу АҚШ маъмурияти учун тақдирий масала ҳисобланмайди. Зеро, у қаттиқ эмас, балки маълум даражада босим қилишга ҳаракат қиляпти. Чунки, Америкадаги чигал яҳудий саҳнаси, сионистик лобби ҳамда унинг америкалик сайловчиларга таъсир ўтказишини эътиборга олганда, қаттиқ босимнинг Байден ва унинг сайлов кампанияси учун ўзига хос хатарлари ва салбий оқибатлари бор. Айниқса, уларнинг барчасини, яъни АҚШ маъмуриятини, сионистик лоббини ва Бинямин Нетаняхуни бирлаштириб турган нарса – Американинг яҳудий вужудига ва уни ҳар қандай шароитда сақлаб қолишга бўлган қайғуришидир. Мана шу нарса Нетаняхуни келишувдан ўзини олиб қочиш ва унга рози бўлмасликка ундаяпти. Чунки у Америка босқинчи вужуднинг ғамхўр отаси ва меҳрибон онаси бўлиб қолишини, Нетаняху ёки бошқаларнинг ўжарлиги туфайли бу вужудни қурбон қилмаслигини билади.
Бошқа томондан, Америка Ҳамас ҳаракатини битимни – ҳатто унинг тугашини англатса ҳам – қабул қилишга мажбурлаш учун қаттиқ босим ўтказмоқда. У Ҳамас ҳаракатга Қатар, Миср ва Туркия орқали босим ўтказмоқда. Бу нарса ҳатто ҳаракат раҳбарлари келишувга рози бўлмасалар, уларни қувиб чиқариш ва қамоққа олиш билан таҳдид қилиш даражасига етди. Худди шундай, Америка ўзининг Нусайрот қирғинида иштирок этиши Ҳамас ва мужоҳидлар учун бир нома бўлишини хоҳлади. Яъни агар Ҳамас ва мужоҳидлар қайсарлик қиладиган бўлсалар, уларнинг қўлидаги гаровдагиларни келишувсиз ҳам озод қилиш мумкинлигини уқтириб қўймоқчи бўлди.
Шунингдек, битим ва урушнинг тугаши ҳақида гап-сўзлар бўлаётган бир пайтда, Америка яҳудийларга Рафаҳда уруш ва қирғинларни давом эттиришга, Филадельфия коридорини эгаллаб олишга, Рафаҳ ва ундан қолган-қутганларини бўғиб ташлашга рухсат беряпти. Буларнинг барчасини Ҳамас раҳбарлари ва гуруҳлар ўзларининг жавобларини қаттиқ босим ва шиддатли уруш остида беришлари учун қиляпти.
Шундай қилиб, салибчи Ғарб ва яҳудий вужуди Ғазодаги аҳлимизга итдек ташланмоқдаки, буни қирғин, ваҳшийлик, тил бириктирув ва келишувларда кузатиш мумкин. Бунда улар бутун дунёнинг сукунатидан, жиноятчи ҳукмдорларнинг тил бириктирувидан, жонсиз нарсаларни тилга киритиб, тоғу тошларни ҳам эритиб ташлайдиган бир манзарада, қўшинлар ва куч-қудрат эгалари ўзларининг мазлум биродарларини ёрдамсиз ташлаб, ушбу муборак замин ва унинг қаҳрамон аҳлини йиртқич ҳайвонларнинг панжалари орасида қолдирганидан фойдаланишмоқда. Бас, эй Ислом Уммати, Ғазодаги қирғин ва оқаётган қонларни тўхтатиш учун қачон ҳаракатга келасиз?!
Дарё бўлиб оқаётган қонларни, тана аъзоларининг ҳар тарафга сочилиб кетишини тўхтатишнинг ягона йўли, фақатгина, Ғазога нусрат бериш, Фаластин ва Ақсо масжидини озод этиш ҳамда муқаддас замин ва унинг аҳлининг азоб-уқубатига чек қўйиш учун Уммат қўшинларининг, улардан бирининг ёки баъзиларининг ҳаракатга келишидан иборат. Кофир мустамлакачи томонидан тузилган ташаббус ва келишувлар Ғазо ва унинг аҳли учун адолатни ўрнатмайди, магар ушбу муборак заминда мустамлакачиларнинг қадамларини мустаҳкамлайди.
Роя газетасининг 2024 йил 13 июн чоршанба кунги 499-сонидан
№ 2
ЎЗБЕК ҲУКУМАТИ 39 НАФАР СОБИҚ СИЁСИЙ МАҲБУСЛАРНИ ЯНА УЗОҚ ЙИЛЛАРГА ҚАМАМОҚЧИ
05.07.2024
Матбуот баёноти
Ўзбек ҳукумати 39 нафар собиқ сиёсий маҳбусларни яна узоқ йилларга қамамоқчи
بسم الله الرحمن الرحيم
Биз мусулмон халқимизни бошимиз узра яна қора булутлар қуюқлашаётганидан огоҳ этиб нидо қиламиз! Биз халқимизни “ахлат тузум” дея қораланган ёвуз даврнинг яна ортга қайтаётганидан огоҳлантириб хушёр тортишга чақирамиз!
Эй Ўзбекистон мусулмонлари! Сизнинг орангизда “Роббим Аллоҳ” дегани учун ўнлаб йиллар давомида қамоқларда, зах босган камераларда, руҳий ва жисмоний босимларга тўлиб-тошган ғайриинсоний шароитларда ҳаётининг энг навқирон йилларини ўтказган тақволи холис йигитлар борлигини биласизми?! Улар – 1999-2000 йилларда золим Каримов режимининг зулм машинаси қурбонлари ўлароқ туҳмат ва ёлғон айбловлар билан узоқ йилларга қамоққа ташланган йигитлардир. Бу ҳам камлик қилганидай, берилган йиллар ниҳоясига етганида, уларга турли баҳоналар билан яна янги муддатлар қўшиб бериларди. Золим Каримов шармандаларча ўлим топганидан сўнг иқтидорга келган Мирзиёев бошқаруви даврида уларнинг муддати тугаганлари қамоқдан бирин-кетин озодликка чиқарила бошланди. Мирзиёев чиқишларининг бирида, Каримов режимини “ахлат тузум” дея қоралаб, танқид остига олгани халқимизда умид учқунларини уйғотган эди. Бироқ бу умидлар бугун росмана тўзғиган чанг-тўзонга айланганга ўхшайди. Умрининг гулдек палласида узоқ йиллар қамоқда бўлганлиги асоратидан соғлигини йўқотган ўша мазлум мусулмон йигитлардан бир гуруҳи жорий йил бошида яна қамоққа олинди. Уларнинг устида тергов жараёнида ўша аввалги “ахлат тузум”да қўлланган ёлғон туҳматлар, қийноққа солиш, ҳатто бирларини, агар айтилган қоғозга қўл қўймаса, аёлини кўз ўнгида зўрлаш билан қўрқитиш, бошқа биттасини ўғлини қамаш билан таҳдид қилишдек разил ишларга қўл урилди. Бундай ғайриинсоний муомала жорий йилнинг январ ойида қўлга олинган биродарларимизга нисбатан қилинди. Бу йигитлар 23 нафар бўлиб, уларнинг суди 9 май куни бошланганди. Яқинда эса прокурор уларга 7 йилдан 17 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўрагани ҳақида хабарлар сиздирилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу 23 нафар йигит умумий ҳисобда 407 йиллик қамоқ муддатини ўтаб чиққан ва 43 марта “раскрутка” қилинган эди. Афтидан, бугун ўзбек ҳукумати буни кам деб ҳисоблаяпти. Ва уларни яна қайта қамоққа олиб, турли сохта айбловлар билан узоқ йилларга маҳкум этишга қарор қиладиганга ўхшайди. Бундан ташқари, юртимизнинг турли вилоятларидан яна 16 нафар собиқ сиёсий маҳкум Тошкентга олиб келиниб, уларга қарши тергов ишлари бошлаб юборилган. Буларга ҳам аввалги 23 йигитнинг устида қилинган ишлар такрорланмаётганлигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Ҳолат мана шундай жиддий ва хавотирли!
Бугун жамиятимизда адолатсизлик, ҳақни бўғишга қаратилган бундай жирканч ишлар тантана қилмоқда. Бироқ энг ажабланарлиси, бутун омма эътиборини жалб қилиши керак бўлган бундай йирик суд жараёни ва терговларни янгилигу сенсацияларга ўч бўлган маҳаллий ва хорижий ОАВнинг бирортаси ёритаётгани йўқ. Эҳтимол, ҳукумат бу йигитларнинг судини омма эътиборидан қочириб, ишни хамирдан қил суғургандек, ими-жимида ҳал қилиб юбормоқчи бўляпти. Балки ҳукумат бунга ўрис каби “катта оға”ларини рози қилиш учун қўл урган бўлиб, Каримов режимининг шармандали йўлини тутганини халқдан яширишга уринаётгандир.
Дарвоқе, ушбу ишлари судда кўрилаётган йигитлар аввалда Ҳизб ут-Таҳрир Исломий партиясига аъзоликда айбланиб, ЎзР.ЖКнинг 159-244-моддалари билан узоқ йилларга қамалган эдилар. Ҳозир ҳам уларнинг аксари Ҳизбнинг ғояси ва тутган йўлини (яъни тариқатини) тўғри деб ҳисоблашларини билдирган. Албатта, Ҳизб ут-Таҳрир даъватига холис қулоқ солган ҳар бир мўмин уни қабул қилиши ва қўллаб-қувватлаши табиий. Дарҳақиқат, Ҳизб Ислом умматини Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват этишда мана 70 йилдирки тўхтовсиз давом этиб келмоқда ва бундан кейин ҳам, Аллоҳнинг изни ила давом этади. Шунингдек, уни таниган инсофли одамлар Ҳизб ўз ғоясига етишда куч ишлатмаслигини, анави золим ҳукуматлар даъво қилаётганидек, экстремизм ва терроризмга ҳеч бир алоқаси йўқлигини тасдиқлайдилар. Балки Ҳизб фикрий ва сиёсий курашни ўз тариқати қилиб олганини ҳамда унинг ягона қуроли фикр эканлигини ҳам биладилар. Бундай фикрий ва сийсий курашга дош беролмаган режимлар эса фақат куч ишлатиш орқали овозларни ўчириш, қамоққа ташлаш, қийноққа солиш, таъқиб қилиш ва ҳатто жисмонан йўқ қилишдан ўзга йўлни топа олишмаяпти.
Аллоҳнинг розилигидан бошқа нарсани кутмай, Ислом даъватини етказишга бел боғлаган, ўз шахсий манфаатидан кўра Уммат манфаатини устун қўйган тақволи мухлис бу йигитларга 7-17 йиллик қамоқ жазосини сўраш – ўта кетган разиллик ва ноинсофликдир. Ҳолбуки, прокурорлар жамиятимизга улкан зарар келтираётган ҳақиқий жиноятчилар – қотиллар, зўравонлар, коррупциячилар, порахўрлар, ўғри-ю қаллобларга ҳам бу қадар оғир жазо сўрашмайди. Ушбу 23 нафар мусулмон йигитнинг айблов хулосаси билан танишиб чиққан ҳар бир ақли расо инсон уларнинг асло жиноятчи эмаслигига, албатта, амин бўлади. Аслида, айблов хулосаси уларнинг жиноятчи эмас, балки айбсиз эканлигининг тасдиғидир.
Мусулмон халқимизга мурожаатимиз шуки, ўзингизнинг мусулмон биродарларингиз бўлмиш ушбу холис, тақволи йигитлар тақдирига бефарқ бўлманг! Уларни қўллаб-қувватланг ва ҳимоя қилинг, ҳеч бўлмаса ҳаққига дуо қилинг! Шуни унутмангки, эртага мана шу мазлумлар учун нима қилганингиз борасида Аллоҳнинг олдида, шубҳасиз, ҳисоб берасиз!
Ўзбек ҳукуматини эса диктатор Каримов режимининг шармандали йўлини тутишдан ҳазар қилишга даъват этамиз! Шунингдек, ушбу мазлум йигитлар ортида турган ота-оналари, аҳли оилалари, яқинлари ва омма мусулмонларнинг дуоибадига мубтало бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлишга чақирамиз! Зулм золимга ҳеч қачон ёруғлик келтирмайди, балки зулм Қиёмат кунининг зулматидир! Расулуллоҳ ﷻ дедилар:
اتقُوا الظُّلم فإنَّ الظُّلم ظُلماتٌ يومَ القيامَة…
“Зулмдан сақланинг, зеро зулм Қиёмат куни зулматларидан”. (Муслим ривояти)
Огоҳ бўлинг, Аллоҳ таоло бу оғир жиноятнинг оғир жазосини ўта оғир Кунга – Қиёмат кунига қолдирди. Аммо золимлар бу дунёда ҳам мазлумлар қарғиши ижобати туфайли, қилган зулмлари жабрини, албатта, кўрадилар. Чунки мазлум билан Аллоҳ ўртасида ҳеч қандай парда йўқ. Охиратдагиси эса янада оғир ва аянчлидир. Аллоҳ таоло деди:
وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ
– “Сиз ҳаргиз: “Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил”, деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос”. (Иброҳим:42)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
http://hizb-uzbekiston.info/bajden-urushni-tuhtatish-rezhasi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев