Предыдущая публикация
Дунё хароб, ёмон дастидан,
Жон озурда, ғаним қастидан,
Сархуш бўлай, меҳри мастидан,
ЯХШИЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН!
Қадоқ қўлин кўксига қўйиб,
Номин ёзай, кўнгилга ўйиб,
Кел, бағримга босайин туйиб,
ЯХШИЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН!
Ўшал нурли , ойдайин чеҳра,
Қувончларга бойдайин чеҳра,
Сен уларни асрагин ё РАБ!
ЯХШИЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН!
Содда ҳалқим, чапани ҳалқим,
Ҳотамдан бой, юпуни ҳалқим,
Айтинг яна нимани айтай?
ЯХШИЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН!
Дуо қилди, Одамдай бўлдим,
Сал бўлса-да Отамдай бўлдим,
Фахрланиб қувончдан кулдим,
ЯХШИЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН !
Жоним гаров, азиз арзанда,
Меҳмоннавоз, моҳир пазанда,
Анвар эса шу эл фарзанди,
ЯХШИЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН !
АНВАР УСМОН.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 5