Аллоҳнинг исмлари.
Мазмунан унинг сифатлари, фазилатларини ифодалайди.
Қуръонда Аллоҳни шу исмлар б-н ёдга олиш буюрилади: "Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, уни ўша исмлар б-н чорланглар (ёд этинглар)" ("Аъроф" сураси, 180-оят); "Аллоҳ, деб чорлангаз, ёки Раҳмон - Меҳрибон, деб чорлангиз. Қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, У зотнинг гўзал исмлари бордир" ("Ал-исро" сураси, 110-оят). Бу исмлар - 99 та. Улар мусулмон илоҳиётида муҳим ўрин тутади. Аллоҳ исмлари кўп дуоларда қўшиб айтилади. Одатда тасбиҳ доналари сони Аллоҳ исмлари сони б-н тенгдир. Ҳамма исмлар Қуръоннинг турли жойларида учрайдиган Аллоҳ сифатларидан келиб чиқади ва улар б-н боғланган феълларидан ҳосил бўлган. Бу исмлар ва уларнинг мазмуни куйидагича:
1. Аллоҳ - Тангри, Маъбуди бар ҳақ.
2. ар-Раҳмон - ўта меҳрибон.
3. ар-Раҳим - жуда раҳмли.
4. ал-Малик - подшоҳ.
5. ал-Қудцус - нуқсонлардан холи.
6. ас-Салом - офат ва балолардан саломат.
7. ал-Муъмин - амонли ва омон берувчи.
8. ал-Муҳаймин - эгаллаб, қоплаб олувчи.
9. ал-Азиз - иззат ва қудрат соҳиби.
10. ал-Жаббор - бандалари ишини ислоҳ этувчи.
11. ал-Мутакаббир - катталик ярашувчи зот.
12. ал-Холиқ - яратувчи, вужудга келтирувчи.
13. ал-Бориъ — яратувчи.
14. ал-Мусаввир - махлуқот ва мавжудотларга сурат ва шакл берувчи.
15. ал-Раффор - бандаларнинг айбу нуқсонлари ва гуноҳу маъсиятларини фош қилмай ёпиб турувчи, кечирувчи.
16. ал-Қаҳҳор - барчани бўйсундирувчи, ғолиб.
17. ал-Ваҳҳоб - ўз неъматларини текин ато этувчи.
18. ар-Раззоқ - барча тирик мавжудот ризқини етказиб берувчи.
19. ал-Фаттоҳ - кушойиш берувчи, раҳмат хазиналарини очувчи.
20. ал-Алим - билувчи, доно, илм соҳиби.
21. ал-Қобиз - кимларнингдир ризқини қиювчи, руҳларни қабз этувчи (олувчи).
22. ал-Босит - кимларгадир кенг ризқ берувчи, руҳ бахш этувчи.
23. ал-Ҳофиз - кофирлар мартабасини туширувчи.
24. ар-Рофиъ - мўминлар мартабасини кўтарувчи.
25. ал-Муизз - кимларнидир азиз, қадрли этувчи.
26. ал-Музилл - кимларнидир хору залил қилувчи.
27. ас-Самиъ - махфий ва ошкора гап ва шарпаларни, ҳатто дилдан ўтганини ҳам эшитувчи.
28. ал-Басир - ҳамма махфий ва ошкора нарсаларни кўрувчи.
29. ал-Ҳакам - қатъий ҳукм этувчи.
30. ал-Адл - ўта адолатли.
31. ал-Латиф - бандаларига сездирмай ўз лутфу эҳсонини етказиб берувчи.
32. ал-Хабир - ҳамма махфий ва ошкора ишлардан хабардор.
33. ал-Ҳалим - жазолашга шошмайдиган, юмшоклик б-н яхшилик қилиб турувчи.
34. ал-Азим - улуғ, буюк, катта.
35. ал-Рафур - гуноҳларни яшириб, жазо бермай турувчи.
36. аш-Шакур - оз ишга кўп мукофот берувчи.
37. ал-Алий - улуғ мартабали, буюк.
38. ал-Кабир - катта, ҳар жиҳатдан юқори.
39. ал-Ҳафиз - саклагувчи (ўз паноҳида).
40. ал-Муқит - моддий ва маънавий озиқ берувчи.
41. ал-Ҳасиб - ҳар бир ишга ўзи кифоя қилувчи.
42. ал-Жалил - барча сифатлари мукаммал, улуғ зот.
43. ал-Карим - карамли, саҳоватли, кечиримли.
44. ар-Рақиб - ҳамма нарсани кузатиб, назорат остига олиб турувчи.
45. ал-Мужиб - дуоларни қабул этувчи.
46. ал-Восиъ - мулки, раҳмати ва қудрати кенг зот.
47. ал-Ҳаким - ҳикмат соҳиби. Дақиқ ва нозик илмларни билувчи.
48. ал-Вадуд - дўст, хайрихоҳ, маҳбуб.
49. ал-Мажид - неъмати ва эҳсони бепоён.
50. ал-Боис - пайғамбарлар юборувчи, ўлгандан кейин қайта тирилтирувчи.
51. аш-Шаҳид - ҳамма нарсани билиб, кўриб турувчи, гувоҳ.
52. ал-Ҳақ - ҳақиқатан мавжуд зот.
53. ал-Вакил - ҳамма ишларни ўз зиммасига, кафолатига олувчи.
54. ал-Қавий - ҳақиқий қувват ва қудрат эгаси.
55. ал-Матин - қувватли, матонатли.
56. ал-Валий - дўстларига дўст, мададкор.
57. ал-Ҳамид - ҳамду санога, мақтовга лойиқ зот.
58. ал-Муҳсий - барча махлуқот ва мавжудотларнинг ҳисоб-китобини яхши билувчи.
59. ал-Мубдиъ - йўкдан бор қилувчи, яратувчи.
60. ал-Муид - ҳаётдан ўлимга, ўлимдан яна ҳаётга қайтарувчи.
61. ал-Муҳйий - тирилтирувчи.
62. ал-Мумит - ўлдирувчи.
63. ал-Ҳай - тирик.
64. ал-Қайюм - ўз-ўзидан турувчи, бошқаларни турғизувчи.
65. ал-Вожид - хохдаган нарсасини топувчи.
66. ал-Можид - карамли ва шарафли зот.
67. ал-Воҳид - ягона, бир (худо-бир).
68. ас-Самад - ҳожатбарор.
69. ал-Қодир - қудратли.
70. ал-Муқтадир - қудратли, қодир.
71. ал-Муқаддим - ўзига яқин қилувчи.
72. ал-Муаххир - ўзидан узоқ этувчи.
73. ал-Аввал - ҳамма нарсадан аввал, бошланиши чегарасиз.
74. ал-Охир - ҳамма нарсадан боқий, охири чексиз.
75. аз-Зоҳир - борлиги ҳамма томонлама баён бўлмиш зот.
76. ал-Ботин - ўзи мавжуд, лекин сезги воситаларимиздан махфий зот.
77. ал-Волий - барча ишларни тасарруф этувчи ҳоким.
78. ал-Мутаол - улуғ, олий мартабали.
79. ал-Барр - яхшилик ва эҳсон соҳиби.
80. ат-Таввоб - тавбаларни қабул этувчи.
81. ал-Мунтақим - гуноҳкор бандаларидан ўч олувчи, жазоловчи.
82. ал-Афув - гуноҳларни афв этувчи.
83. ар-Рауф - ўта меҳрибон, раҳмати кенг.
84. Моликул-мулк - мулк, салтанат, ҳукм соҳиби.
85. Зул-жалоли вал-икром - шараф ва карам эгаси.
86. ал-Муқсит - адолатли, одил.
87. ал-Жомиъ - тўпловчи, қиёмат куни халойиқни маҳшаргоҳга жам этувчи.
88. ал-Раний - бой, эҳтиёжсиз.
89. ал-Мугний - бой этувчи, кифоя қилувчи.
90. ал-Мониъ - дўстларини ҳимоя этувчи, нолойикларга ўз неъматларини ман этувчи.
91. аз-Зорр - хохдаган бандаларига офат, зарар ва мусибат етказувчи.
92. ан-Нофиъ - хохлаган бандаларига манфаат ва фойда етказувчи.
93. ан-Нур - ўз-ўзидан борлиги аён ва борлиқни ҳам аён этувчи.
94. ал-Ҳодий - йўл кўрсатувчи, ҳидоятга солувчи.
95. ал-Бадиъ - яратувчи (ихтиро ила)
96. ал-Боқий - доимий, абадий мавжуд.
97. ал-Ворис - борлиқни мерос қилиб олувчи.
98. ар-Рашид - барча иш ва тадбирлари тўғри чиқувчи.
99. ас-Сабур - гуноҳкор-исёнкорларга жазо беришга шошилмайдиган зот.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2