Ёлғонига учган нодонлари кўп,
Йўлдан оздиргувчи шайтонлари
кўп,
Аллоҳим сен ўзинг тўғри йўл кўрсат!
Ҳаёсиз инсонга қилмагин ошно,
Топмадим сўзидан на мантиқ,
маъно,
Уларнинг наздида девонаман, о,
Аллоҳим сен ўзинг тўғри йўл кўрсат!
Баъзиси дўстман дер, лек ичи қора,
Мунофиқ юзини кўрсам дил пора,
Пора бўлган дилга бормукин чора?
Аллоҳим сен ўзинг тўғри йўл кўрсат!
Мақсади йўлида айлабон макр,
Ўзига оғдириб қилганда сеҳр,
Ўйламай айтсам гар бирор бир
фикр,
Аллоҳим сен ўзинг тўғри йўл кўрсат!
Иғвогар ғийбатнинг тошин отганда,
Тошлари кўксимга келиб ботганда,
Яқин деб билганим мени сотганда,
Аллоҳим сен ўзинг тўғри йўл кўрсат!
На инсоф, на виждон
билмаганларни,
Дўст бўлиб, дўстлигин
қилмаганларни,
Сезсам назарига илмаганларни,
Аллоҳим сен ўзинг тўғри йўл кўрсат!
Гўёки муроди бўлгандек ҳосил-
Озурда кўнглимни оғритса жоҳил,
Нетай, кўз ёшларим бўлолмас
далил,
Аллоҳим сен ўзинг тўғри йўл кўрсат!
Даврада кўролмай ношукр инсон,
Йиқитмоқ уринса қидириб нуқсон,
Жаҳлнинг отига минсам гар шу он,
Аллоҳим сен ўзинг тўғри йўл кўрсат!
Таънимни қуршабон олмасдан
ғафлат,
Бир умр сен учун қилайин тоат,
Тун-у кун қалбимга солиб ҳидоят,
Аллоҳим, сен ўзинг тўғри йўл
кўрсат!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев