Предыдущая публикация
Писанд қилмас димоғчи,
Ўзича ноз фироқчи,
Ёлғончим-ей, Ёлғончим,
Алдоқчи!
Қўлимдан тутинг дейди,
Бораман кутинг дейди.
Нега унда келмайди,
Алдоқчи!
Ва'далар узун терак,
Вафодан юқдир дарак.
Макри миллион беюрак,
Алдоқчи!
Сўзларин ўйнатади,
Кўзларин ўйнатади.
Жонимни қийнатади,
Алдоқчи!
Нигоҳлари ёнар чўғ,
Киприклари отар ўқ.
Бирорта рост гапи юқ,
Алдоқчи!
Аҳад дейман қасам ич!
Яна алдар эрта кеч.
Ишонмайман энди ҳеч,
Алдоқчи!
Писанд қилмас димоғчи,
Ўзича ноз фироқчи,
Ёлғончим-ей, Ёлғончи,
Мени ёрим Алдоқчи!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев