Ўликлар нега тирилмайди
(фалсафий ҳикоя)
~retro~
Скрипкасоз уста Амедео Торти ва унинг хотини қаҳва ичмоқда эдилар. Болалар аллақачон ухлаб қолган, эр-хотин одатдагидек жимгина ўлтиришарди. Бирданига хотини сўз бошлаб қолди:
— Сенга нима деб айтишни ҳам билмайман... Кун бўйи аллақандай ғалати бўлиб юрибман... Назаримда худди кечқурун бизникига Аппашер кириб келадигандек.
— Гапинг қурсин, бу тўғрида ҳатто ҳазиллашиб ҳам бўлмайди, — деди эри ранжиб.
Гап шундаки, бундан йигирма кун аввал унинг эски, қадрдон дўсти скрипкачи Тони Аппашер вафот этган эди.
— Тушуниб турибман... Одамнинг ваҳми келади! — деди хотини. — Аммо, нима қилай, шу хаёл ҳеч миямдан кетмаяпти.
— Агар бордию... —деб ғўлдиради Торти ғамгин товушда, лекин фикрини давом эттириб ўлтирмади. Фақат бош чайқаб қўйди.
Улар яна жим бўлиб қолишди. Соат чоракам ўн эди. Ногоҳ эшик қўнгироғи жиринглади. Қўнғироқ астойдил ҳафсала билан узоқ жиринглаб турди. Эр-хотин сесканиб тушди.
— Kim ekan bemahalda? — dedi xotin.
Yoʻlakdan oqsoch qiz Inesning shipillab oʻtgani, soʻngra eshik ochilgani, boʻgʻiq tovushlar eshitildi. Zum oʻtmay Ines yemakxonaga moʻraladi. Uning rangida rang qolmagan edi.
— Kim u, Ines? — deb soʻradi beka.
Оқсоч хўжайинга бнр қараб қўйди-да, дудуқланиб:
— Синор Торти, бир мунутга бу ёққа чиқсангиз. У ерда... Вой, агар билсангиз эди! — деди.
— Ким экан ўзи? Ким деяпман? — дея бетоқат оҳангда сўради бека, гарчи гап ким ҳақида бораётганини билиб турган бўлса-да.
Инес олдинга энкайиб, гўё уларга махфий бир гапни айтмоқчидек, шивирлади:
— У ёқда... у ёқда... Синор Торти, ўзингиз чнқинг... Маестро Аппашер қайтиб кепти!
— Э, нима деб валдираяпсан! — деди Торти бу жумбоқдан ғижиниб ва хотинига юзланди: — Қани, кўрай-чи... Сен шу ерда қол.
У қоронғи йўлакка чиқди ва қандайдир жавоннинг рахига урилиб кетди-да, шаҳд билан даҳлиз эшигини очди.
Остонада, доимгидек беўхшов қийшайиб, Аппашер турарди. Йўқ, у одатий кўринишда эмасди. Шакл-шамойили билинар-билинмас тарзда хира тортганидан у алланечук мавҳум қиёфада кўринармиди-эй. Бу Аппашернинг шарпасимиди? Чамаси, буни шарпа дейиш ҳам қийин, чунки у ҳали биз моддийлик деб атайдиган хусусиятдан буткул холи бўлмаган эди. Агар у шарпа бўлган тақдирда ҳам, қандайдир моддий белгиларини сақлаб қолган шарпа эди. У одатдагидек кийимда эди: кулранг костюм, ҳаворанг чизиқли кўйлак, қизғиш-мовий бўйинбоғ. Қўлида эзғиланиб кетган фетр шляпа бўлиб, асабий ғижимлаб турарди. (Албатта, унинг эгнидаги костюм ҳам костюмнинг шарпаси эди, галстук ва ҳоказолар ҳам шу аҳволда эди, деб айтсак, тўғри бўларди).
Торти мутаассир одам эмас эди. Асло. Аммо ошнасини кўриб у ҳам нафасини чиқармай қотиб қолди. Ҳазил гапми — йигирма кун бурун ўз қўлинг билан қабрга қўйиб келган эски ва қадрдон дўстинг остонангда иржайиб турса!
— Амедео! — деб товуш чиқарди боёқиш Аппашер ва вазиятни юмшатиш учун беўхшов илжайди.
— Сенмисан? Нима қилиб юрибсан бу ерда?! — деб хитоб қилди Торти зарда аралаш.
Унинг қалбини чулғаб олган қарама-қарши ва ноаниқ туйғулар бирданига ғазабга айланди. Ахир жудо бўлган дўсти билан қайта дийдор кўришув унга чексиз қувонч бахш этиши лозим эмасмиди? Ахир тақдир унга шундай учрашувни насиб этса, у миллионларннн бермасмиди? Албатта, ўйлаб-нетиб ўлтирмай шундай қилган бўлур эди. Дўстининг дийдорини яна бир бор кўрмоқ учун ҳар қандан қурбонга тайёр эди. Аммо ннма учун Торти айни лаҳзаларда ҳеч қандай қувонч ҳиссини сезмаётир? Бу бемаъни зарда қаёқдан пайдо бўлди?
Демакки, шунча ғам-изтироблар, кўз ёшию армонлар, тегишли расм-русумларни адо этиш билан боғлиқ югур-югурлардан кейин ҳаммасини яна бошқатдан бошлаш керак экан-да? Дафн маросимидан сўнг ўтган вақт мобайнида Тортининг қалбидаги эзгу тунғулар захираси тугаб битган, улар қайнаб чиқадиган бошқа манба қолмаган эди.
— Кўриб турибсан-ку. Ўзимман, — деди Аппашер шляпасинниг гардишини баттар эзғилаб. — Лекин... Биласан-ку, сен билан менинг ўртамда қандай такаллуф бўлиши мумкин? Хуллас, гапнинг қисқаси... Агар сенга ноқулай бўлмаса...
— Ноқулай? Сен ҳали буни ноқулай деб юрибсанми? — деб қичқирди Торти ўзини йўқотиб. — Қаёқдандир алламбало қиёфада кириб келасану яна ноқулай эмасми, дейсан! Э, сурбетлик ҳам эви билан-да! — Жаҳл устида шундай деб бақириб юборди-ю пушаймонлик билан ғўлдиради: — Энди нима қилдим-а?
— Менга қара, Амедео, — деди Аппашер. — Мендан хафа бўлма... Менда айб йўқ... У ёқда, — дея ноаниқ ишорат қилди у, — қандайдир чалкашлик бўпти... Хуллас, мен яна бир ойча бу ерда бўлиб туришимга тўғри келади шекилли... Бир ойми ё ундан кўпроқми... Хабаринг бор, энди менинг уйим йўқ, у жойда янги эгалари турибди...
— Шунинг учун меникида қолмоқчисан? Шу ерда ухламоқчисан?
— Ухлаш дейсанми? Мен энди ухламайман... Гап бунда эмас... Менга бир кичкина бурчак бўлса... Мен ҳеч кнмга халақит бермайман — чунки емайман-ичмайман, ҳожатга ҳам бормайман. Биласанми, мен шу кечаси дайдиб юрмасам, деган эдим, айниқса, ёмғир ёғиб турганда.
— Kechirasan, sen... yomgʻirda ivib ketasanmi?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев