Предыдущая публикация
Беллари эгилган, қўлида хасса
Овозлари титраб, бирам шикаста
Онажоним мени йўқлаб келибди
Кулбамни чароғон этиб қуёшим
Кўзимга тўлдириб қувонч кўз ёшим
Қўлимдан егин деб, емагим, ошим
Онажоним мени йўқлаб келишди
Вақт дегани тўхтамас, ўзгарди замон
Йигитлик эгилди кексалик томон
Тойчоғим деб эркалаб халиям,хамон
Онажоним мени йўқлаб келишди
Икки олам саодатин, тилар дуода
Дерлар болаам униб ўс, бўлгин зиёда
Жаннатим, боскан изи пою пиёда
Онажоним мени йўқлаб келишди
Озгина маззам қочканди. Онам хабар топиб ўзлари касал холларида йўқлаб келишканди. Элликка киргандаям, етмишка киргандаям она учун ёш боламиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 41
Кеча онамни соглиги ёмон булиб колдилар. Жуда ёмон куркитдилар.
Ассалому алайкум
Онангизни умри узок булсин ака.
Сизларнинг фарзандларининг рохатини курсинлар.
Айтганингиз келсин ака.
Тан-у жонинг омон, бахтинг кулади.
Дўст-у ёр вафодор, ҳамроҳ бўлади ,
Онанинг дуоси вожиб туфайли.
Ғафлатда қолмайсан ағёр нишидан,
Ҳамиша асрагай бало-қазодан.
Яхшилар доимо чиқар йўлингдан,
Онанинг дуоси вожиб туфайли.
Бағрингизга босинг меҳрга тўяй,
Нурли юзингизга юзимни қўяй.
Қалбимда андуҳлар асло бўлмагай,
Онамнинг дуоси вожиб туфайли.
Роббим- Оллоҳимга зикр-у дуолар,
Унинг Расулига дуруд саломлар,
Умри узоқ бўлсин бўлса Оналар,
Вафот этганларга раҳмат ёғилсин
Манзура / Элиф
Шеърингизни ўқиб, онажоним раҳматли билан боғлиқ хотиралар кўз ўнгимдан ўтди..... Нақадар дихуш, бахтли дамлар эдия....
Дўстим , илоҳим Волидаи муҳтарамангизни умрлари узоқ , тану жонлари саломат бўлсин илоҳим
Жуда ажойиб, дилтортар ашъор бўлибди. Ижодингизга улкан ютуқлар, ўзингизга саломатлик ҳамда мазмунли узоқ умр тилайман
Рахмат синглим. Тўғриси бу шеърни аанча олдин аям кўргани келишканида ёзгандим. Хато камчилигини тўғрилаб кейин чиқараман дегандим. Қоралама холида чиқиш насиб қилганакандаа
Эътибор учун катта рахмат. Тани жонийиз соғ бўлсин
Ташриф, эътибор учун катта рахмат. Тани жонийиз соғ бўлсин Қаюмжон.
Илохим. Омийн.
• Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз, иншааллоҳ!
• Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло ҳақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг.
• Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
• Улар бизни катта қиламан деб, Аллоҳ берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!
• Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг..
Солиҳ фарзанд булиб дуо килинг
.
«Парвардигорим, мени Сен менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган я...Ещё• Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, ҳамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни ҳадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.
• Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз, иншааллоҳ!
• Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло ҳақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг.
• Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
• Улар бизни катта қиламан деб, Аллоҳ берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!
• Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг..
Солиҳ фарзанд булиб дуо килинг
.
«Парвардигорим, мени Сен менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга муваффақ этгин ва Ўзинг мен учун зурриётимга ҳам яхшилик қилгин
.
(яъни фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин). Албатта мен Сенга
.
(қилган барча гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта мен мусулмонлардандирман», деди.
.