«Эй муминлар, мол–дунеларингиз ва бола–чақаларингиз сизларни Аллохнинг зикридан ( яни, Аллохга ибодат қилишдан) юз угиртириб қуймасин! Кимки шундай қилса, бас ана ушалар зиен кургувчи кимсалардир!» (Мунофиқун сураси, 9 оят).
Пайгамбаримиз Мухаммад соллалоху алайхи васаллам айтадилар:« Банданинг қиемат кунида биринчи хисоб-китоб қилинадиган нарсаси намоздир. Агар( намози)дуруст булса, бошқа амаллари хам дуруст булади.Борди-ю,(намози) яроқсиз булса, қолган амаллари хам яоқсиз булади» (Табароний ривояти).
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтадилар«Намозни тарк этмагин. Зеро, кимки намозни қасддан тарк этса, дархақиқат, ундан Аллохнинг зиммаси(химояси) соқит булади» (Табароний риявояти).
Умар ибн Хаттоб розийаллоху анху жарохатланган вақтларида: «Эй амирал муъминин, намоз ( яъни намозни уқиб олинг)», дейишди. Шунда у зот розийаллоху анху: «Ха туғри. Намозни зое қилган бирон бир киши учун Исломда насиба йуқ», дедилар-да намозни уқидилар. Жарохатларидан эса қон оқиб турар эди.
Аллох таоло бошқа бир оятда:
«Бас, намозларини « унутиб» қуядиган кимсалар булган «намозхон»ларга халокат булгайки», дейди (Моъвун сураси,4-5).
Саъд ибн Абу Ваққос розийаллоху анхудан намозларини « унутиб » қуядиган кимсалар хақида сураганларида: «Вақтини кечиктирадиганлар»,деб жавоб берганлар.
Улар «намозхон» деб номланади. Бироқ намозга бепарволигидан ва вақтидан кечиктирганлари сабабли уларга вайл билан тахдид солинди. Вайл- шиддатли азобдир. Яна айтиладики, Вайл жаханнамдаги водий булиб, агар унга дунедаги тоғлар туширилса, харорати юқорилигидан тошлар эриб кетарди. У намозга бепарво булган ва уни вақтидан кечиктириб уқиган кимсаларнинг масканидир. Фақат Аллохга тавба қилиб, илгари эътиборсизликларига надомат чекканлар бундан мустасно.
Расулуллох соллаллоху алайхи вассалламдан энг афзал амал қайси, деб сураганларида:«Энг афзал амал-намозни вақтида уқиш ,Ота-Онага яхши муносабатда булиш ва жиход», дея жавоб бердилар ( Имом Ахмад ривояти).
Хасан Басрий айтадилар: «Эй Одам фарзанди, агар сенга намозинг қадрсиз булса , у холда динингдаги қайси нарса сен учун азиз?! Холбуки, сен қиемат кунида биринчи булиб намозингдан сураласан-ку»!.
Аллох таоло хаммамизнинг иймонимизни мустахкам қилсин, намозларимизни доимо уз вақтида хушуъ билан уқишликни насиб этсин. Омийн!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1