Предыдущая публикация
Соатинг тўхтади ўн йил муқаддам.
Ўн марта айланди менинг йилларим,
Сен ўн йил кечикиб келдинг, Муҳаррам.
Ҳаво қуюқ эди. Кеча бежон, кенг...
Ҳеч умид йўқ эди ойдин рўзимдан.
Вақтга (ўн йил аввал) келолмадим тенг,
Вақт учди ажратиб мени ўзимдан.
Бир сўзим бор эди — у сўз тўзиди,
Бир ўйим бор эди — қуриди у ўй.
Сен келдинг эритиб йиллар музини,
Қаршимда бир олам турар баҳорруй.
Бесабр боқурсан, нотинч боқурсан,
Уйқу бермагайсан шеърлар ёздириб.
Бормасам оламни ўтда ёқурсан,
Кўзларинг қалбимга кирар бостириб.
Тоқат кил. Шоширма. Мен бораяпман.
( Пойимдан нур каби оқа бошлар Ер.)
Кетмагин. Мен сендан ўн йил нариман.
Ўн йилдан ўтишга ўн дақиқа бер...
Усмон Азим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев