Предыдущая публикация
Нега йўқсан ахир, нега йўқсан, айт,
Харсанглар юмалар қароқларимдан.
Шамолдан бўйларинг сўраётган пайт,
Ой шула талашар яноқларимдан.
Нега йўқсан ахир, нега йўқсан, айт,
Қайси туйғуларга қолдинг сотилиб,
Раҳминг келмайдими, ачинмайсанми,
Кўксимдан юрагим кетса отилиб.
Нега йўқсан ахир, нега йўқсан, айт,
Мен излаб бормаган манзил қолмади.
Сен йўқ кунларимнинг бирон онида,
Бирон лаҳзасида яшаб бўлмади!
Нега йўқсан ахир, нега йўқсан, айт,
Бечора бошимга шунча зулмми?
Ахир мухаббатинг абадул-абад,
Кишанлаб ташлаган оёқ-қўлимни!
Нега йўқсан ахир, нега йўқсан, айт,
Қароринг қасдмиди мендан кетарга.
Сабрим етмоғига аминман, аммо,
Умрим етармикан васлинг кутарга.
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 6
Аллоҳ ўзи боғлаган ришта,
Қўллар ўзи сизни ҳар ишда,
Қолдирмангиз ғаму ташвишда,
Ҳабар олинг ака укадан.!
Улар борки кулфатлар нари,
Соғинасиз кун ўтган сари,
Совимасин меҳрли бағри,
Ҳабар олинг ака укадан.!
Ўртангиздан бирор сўз қочиб,
Аразларга юрманг йўл очиб,
Аразламанг қахрингиз сочиб,
Ҳабар олинг ака укадан.
Бел боғлайди тўй бўлса улар,
Ҳизматингиз қилгувчи шулар,
Исроф бўлиб ўтмасин кунлар,
Ҳабар олинг ака укадан!
Айтинг кимдан ўтмайди хато,
Оқибатни қилманглар адо,
Юз кўрмаслик бўлманг бу хато
Ҳабар олинг ака укадан.!
Сингилларга бошчидир ака,
Қўриқловчи соқчидир ука,
Иши юрмас, гох юрар тикка,
Ҳабар олинг ака укадан.!
Кўринмаса соғинчлар ёқсин,
Дилни меҳру оқибат ёқсин,
Борлигига айтингиз тахсин,
Ҳабар олинг ака укадан!
Айрилганди дер бўри ғажир,
Куйиб кетар савобу ажр,
Юракларни ёқмасин ҳажр,
Ҳабар олинг ака укадан.
Бахтиёр Хасанов
Сохиба Қурбонова
Кечир!
Сени демоқ асли жиноят!
Гуноҳ тунлардаги сирли ҳаёлинг!
Биламан, севасан уни бағоят,
Сени ҳам жон қадар суяр аёлинг!
Кечир!
Ношудгина бахти қарони!
Ачинма, ачинсанг янчиламан чин.
Ишонсанг, ўртага қўйдим Худони,
Тирикман дунёда борлигинг учун!
Кечир!
Ва амин бўл,
Умидлар бежон,
Қачонлар қисматла тузганмиз битм!
Фақат бермаяпсан ўлишга имкон,
Борсанки тугамай борар ҳаётим!
Кечир!
Тиламайман сенга зарра ғам,
Соям тўкилмайди умр йўлинга.
Нетайки юрагим ясаган Эгам,
Мендан ижозатсиз берган қўлинга!
Кечир,
бир гадони, кунда тиланган!
Эшигинг зулфига шўрлик ишқибоз.
Жилла сабр қилсанг, бари ўлчанган,
Оз қолди азизим, ишон, жуда оз!
@Malika_Salimova
Баҳорни илдириб арғимчоғига,
Вафодор турналар қайтмадиларми.
Учиб ўтаётиб осмонингиздан,
Сизни соғинганим айтмадиларми...
Қумрилар қон дилни поралар этиб,
Жўшқин ғазалларин битмадиларми,
Ҳонишлар шивирлаб қулоғингизга,
Сизни соғинганим айтмадиларми...
Шамоллар шовуллаб оқиб дарёдек,
Тонгда кўчангиздан ўтмадиларми,
Ёрнинг бармоғидек юзингиз силаб,
Сизга соғинганим айтмадиларми...
Оппоқ кабутарнинг қанотларида,
Мактублар жўнатдим,элтмадиларми,
Ғуриллаб уйингиз пештоқларида,
Сизга соғинганим айтмадиларми.
Ўзга гул қатига илсангиз бўса,
Тиканлар мен бўлиб ботмадиларми,
Агар фаришталар ростдан бор бўлса,
Сизга соғинганим айтмадиларми...
Малика Тавфиқ
Окшомингиз хайрли бўлсин!