Бирга баҳам кўрдик гўзал дамларни,
Сезмадик гоҳида кўзда намларни,
Вале кўтармадик дарду ғамларни,
Кўнгил кўтарувчи сўз бўлолмадик,
Эй дўст, сизга лойиқ ДЎСТ бўлолмадик!
Оғир экан, билдик, дўстлик шартлари,
Уни кўтараркан фақат мардлари...
Сезилмади бизга дўстнинг дардлари,
Юракни сезувчи кўз бўлолмадик,
Эй дўст, сизга лойиқ ДЎСТ бўлолмадик!
Оғир кун кўрсатар кимнинг кимлигин,
Аниқлаб бераркан ёлғон, чинлигин...
Кулиб кузатаркан дўстнинг жимлигин:
Афсус, бунда ёруғ юз бўлолмадик,
Эй дўст, сизга лойиқ ДЎСТ бўлолмадик!
Қўл чўзган эдингиз, ташладик кетдик,
Маъюс кўзингизни ёшладик кетдик,
Бошқа дўст қўлини ушладик кетдик,
Фақат ёлғон бўлдик, рост бўлолмадик,
Эй дўст, сизга лойиқ ДЎСТ бўлолмадик!
Дўстми гар дўстининг ғамини емас,
Энг оғир чоғда ҳам дўстини демас???
Бизни дўст атаманг, биз лойиқ эмас,
Сиздек содиқ дўстга мос бўлолмадик,
Эй дўст, сизга лойиқ ДЎСТ бўлолмадик...
{{{{{МИРГОЛИБ ТУРГУНОВ}}}}
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев