Афғонистон Республикаси Ҳирот шаҳрида Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг 580 йиллик муносабати билан 50 га яқин давлат олимлари иштирокида ўтказилган халқаро конференцияда марҳаматлик юртдошимиз Муқимжон Нурбуваев тақдирланди.
Навоий ҳазратларининг 580 йиллик юбилейи муносабати билан қуриб битказилган муҳташам конференциялар залида 1000 нафардан зиёд олим-у, ёзувчи ва шоирлар иштирокида бўлиб ўтган халқаро конференцияда марҳаматлик юртдошимиз Муқимжон Нурбуваев Низомиддин Мир Алишер Навоий Ҳазратларининг сурати туширилган қимматбаҳо тошдан махсус тайёрланган стаутека билан тақдирлангани Марҳамат тумани аҳлига фахр-ифтихор туйғусини бағишлади, десак, муболаға бўлмайди.
Юбилей муносабати билан Афғонистонда ўзбек тилида чоп этилган «Унутилмас сўзлар» китобига юртдошимизнинг «Онажон тилим» шеъри киритилгани эса Муқимжон Нурбоевнинг она тилимиз ҳақида нақадар бетакрор шеърлар ёзганлигини исботлайди.
Қирғизистоннинг «Алманах» китоби, Американинг «Blessings of a mother», Туркиянинг «Şiir kokusu», Қирғизистоннинг «Туран учкундары», Тожикистоннинг «Дўстлик гулзорида унган чечаклар», Озарбайжоннинг «TURK DUNYASI ŞAIRLERI (Buta5)» ва Ўзбекистоннинг «Муҳаммад Юсуф издошлари», «Дўстлар гулдастаси» халқаро баёзларини нашрга тайёрлаган ва мазкур тўпламларда ҳамда Ўзбекистоннинг вақтли матбуотларида ижод намуналари эълон қилинган.
Қирғизистоннинг «Чингиз Айтматов», Қозоғистоннинг «Абай», «Халқаро хизматлари учун» медаллари ва Ўзбекистоннинг «Амир Темур» кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Қирғизистоннинг «шоир-ёзувчилар», Қозоғистоннинг «Дунё талантлари» ҳамда «Дунё Уйғур ёзувчилари» уюшмалари аъзоси.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 12
Дуоларингиз сабаб
Муборакатон бод!
Шарафманду саодатёр бошед, дӯсту бародари азизам! Аллоҳи меҳрубон нигаҳбони ҳамешагиатон бошад!