Замонинг зайли ўзгариб
Қандай кунларга қолдик
Балки замонда йўқ айиб
Қалбга насфдан уй солдик
Тилимизда ширин иймон
Қиёфамиз кулиб туради.
Ичимизда хасад исён
Мақсад сари олға юради
Базан қилиб ғийбатлар,
Базан бир биримиз сотканмиз.
Бир биримиздан излаб хатолар
Тубанлик ботқоғига ботканмиз
Унутканмиз одамийликни,
Ташвишимиз фақат бойлик
Ўйламаяпмиз охиратни
Нега бундай бўлиб қолдик
Вақт ўтар бемаза бехуда
Талашиб бир курси мансабни
Ким кимга чоғ қазмоқда
Ошнаси бўлиб гўё шайтони
Оллоҳ туриб деймиз кўриб
Лек қиламиз ошкор ёлғонлар
Йиғлайди ҳолимизга ачиниб
Жимгина ақилсиз ҳайвонлар
Қиёмат яқинми дейманда
Эркаклар аёлларданда баттар
Юз қолмабди баʼзи аёлларда
Эркакликни эрликни даво қилар
Ёнингда дўстман дейди
Олдингда турар очиб қучоқ
Содда қалб буни сезмайди
Ортингдан уради пичоқ
Намозимизда шукуҳ йўқ
Тақводормиз ўзимизча
Амал йўқ йўқ савоб йўқ
Фойдамизга жинимиз бунча
Жини ҳам асли биздан яхши
Қилади шу ҳолига шукур
Ёмонлик безар умр нақши
Шу кетишда манзил жаҳаннамдур
Сўзим ўқиб дейсиз ўзингчи
Сизга аталганин билмайсиз
Ўзингизга назар солингчи
Ҳақиқатни сира тан олмайсиз
Келинг қилайлик тавба юракдан
Вақт ўтиб умр тугаб бормоқда
Ўткинчи дунё қолар ҳаммадан
Яхшиларни жаннат кутмоқда
Муаллиф
Сарвар Мирзаев
29.06.2023
23:41
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 9