Умрнинг ярмига юз тутиб қўйдик ..
Совуқ нафратларга бироз ёндошиб ..
Мехр мухаббатни унутиб қўйдик ..
Кўз ёшлар майини сипқориб ичдик ..
Дўст тутиб беорча кўзларни ўйдик ..
Донодек бу дунё мисолин ечиб ..
Бориш --келишликни унутиб қўйдик..
Кимга зар ё кимга фалсафа дунё ..
Оқибатдан бунча биз эрта тўйдик ..
Майли бегонани қўя тур кўнгил ..
Мехрибон Онамиз унутиб қўйдик ..
Шошилма важларни рўкач қилгани .
Ёрни оилани жон қадар суйдик ..
Фарзандлик мухаббат ва бурчинг қани..
Кекса Отамизни унутиб қўйдик ..
Дунё тугилибди ўшандай азал ..
Виждонни ямламай хом ютиб қўйдик..
Жигарлардан зарлар бўлдими афзал ..
Нахот кимлигимиз унутиб қўйдик ..
Кимдир куйиб яшар мехр қасдида ..
Кўнгилларни тигсиз беаёв сўйдик..
Кетамиз бир куни ернинг остига...
Мехр Мухаббатни Унутиб қўйдик!..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев