Росулуллоҳ шаънига келса ҳақорат,
Кимдир кофирларга қидирди ҳурмат,
Салафлар отасин қилганда фидо
Ухламоқда ҳамон бу ғофил уммат!
Ақсога ёр бўлди аламли ғурбат,
Ҳарамга мунофиқ топганда фурсат,
Азонга турмади, азобга турар.. десам,
Ухламоқда ҳамон бу ғофил уммат!
Онасин бошига келганда зулмат,
Опаси куфрга қилганда хизмат,
Мардлик кетганида зарра қолмасдан,
Ухламоқда ҳамон бу ғофил уммат!
Бир ҳайвон олай деб куфрдан рахмат,
Мусулмонга қилганда оғриқли тухмат,
Синглисин авратин ёпиш ўрнига,
Ухламоқда ҳамон бу ғофил уммат!
Сўрармиш демократдан энди адолат,
Фарз бўлган амалга олармиш рухсат,
Аллоҳ хор қилгани шунчалик бўлгач,
Ухламоқда ҳамон бу ғофил уммат!
Бор, аллангни айтмагин, бошқани ухлат,
Эй, дунёнинг мулласи соҳиби лаънат,
Эртакларинг эшитмас энди барибир
Ухламоқда ҳамон бу ғофил уммат!
Ҳали жавоб берасан келса Қиёмат,
Бўғзингдан олганда илоҳий қудрат,
Узр сўрамагин, йиғлама ҳечам
Қимматли иззатни йўқотган уммат!
© Юсуф Муҳаммад
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев