Предыдущая публикация
АРЗИМАС---ДУНЁ
Аламдир армондир ӯтган кунларим,
Қалбимни босгандир қайғули дарё.
Энди мен ҳеч қачон тӯкмайман кӯз ёш,
Кӯзимнинг ёшига арзимас дунё.
Оҳ чекиб юрардим, юрардим сарсон,
Юракда минг қайғу уйғонган гӯё.
Бироқ ҳар нафасда, юзимда кулгу,
Кӯзимнинг ёшига арзимас дунё.
Ёр дея озорлар чекганда кӯнглим,
Тор бӯлди бу замин, тор бӯлди дунё.
Шу дамда минг пора бӯлсада дилим,
Кӯзимнинг ёшига арзимас дунё.
Ортимдан таналар қилмади кимлар,
Бахтим сароб бӯлди, хижронлар рӯё.
Мен азоб чеканда кулган устимдан,
Кӯзимнинг ёшига арзимас дунё.
Хаёлим боғларин кезаманда жим,
Кӯзимнинг ёшига арзимас дунё.
Жамолиддин.
10.06.2018.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 14
Йиғламанг дард сизни қийнаса тинмай.
Йиғланг шаходатсиз тўхтаса забон.
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.
Йиғламанг тўхматлар бошга ёғилса.
Номард откан пайкон нишонга текса.
Йиғланг НАФС дея сотилса виждон.
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.
Йиғламанг севган ёр айласа жафо.
Йиғламанг дунёни тарк этса вафо.
Йиғланг ўғил отани бағрин қилса қон.
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.
Йиғламанг дунёни сув босса буткул.
Йиғламанг шахарлар ёниб бўлса кул.
Йиғланг қабрни чўғ айласа макон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.
Йиғламанг бой бериб қўйиб мансабни.
Йиғламанг эй дўстим асранг асабни.
Йиғланг залолатга юз тутса замон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.
Йиғланг фахшу зино бўлса хукумрон.
Йиғланг сажда қилиш бўлганда армон.
Йиғланг ишда бош бўлсада шайтон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон