Мехрли кузларга бир туйиб каранг,
Дуне ишларини бир четга суриб,
Онаси хаетлар, онангиз асранг!
Хаетдан кетганда кадри билинар,
Томокка хаттоки сув хам илинар,
Пушаймон буларсиз, багриз тилинар,
Онаси хаетлар, онангиз асранг!
Калбини гам алам камраб олмасин,
Йулингизни кутиб кузи толмасин,
Кексайган кунлида армон колмасин,
Онаси хаетлар, онангиз асранг!
Онасин холидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, бахору, киши,
Хеч качон тугамас бу дуне иши,
Онаси хаетлар, онангиз асранг!
Оналар пойида булса гар жаннат,
Не учун онага килмайсиз хизмат,
Онадан айрилмок энг огир кисмат,
Онаси хаетлар, онангиз асранг!
Биз учун хадисдур айтган хар сузи,
Дунеда онадай зот борми узи,
Факат кувонч билан ешлансин кузи,
Онаси хаетлар, онангиз асранг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2