Шаҳар ҳокимлиги ҳокимлик ва шаҳар аҳолиси ўртасидаги алоқа кўпригини бузмоқда....
__Эркин фикр..., (Конституция 29-модда)__
Кўпчиликка маълумки Оҳангарон аҳолисига тааллуқли мавжуд ва келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни муҳокама қилиб, унинг ечимини якдиллик билан ҳал этиш учун "Оҳангарон шаҳар фаоллари" телеграм группаси ташкил этилган эди.
Аммо сўнги пайтларда ҳокимлик ушбу группада кўтарилган муаммоларни ҳал этиш билан эмас, балким ушбу маълумот ва муаммоларни кўтариб чиққан фаолларнинг овозини ўчириш билан шуғилланмоқда. Мисол учун кеча яқинда, сал кам йигирма йиллик тажрибага эга бўлган журналист билдирган фикри учун группадан чиқарилиб, ёзган маълумот ва фикрлари ўчириб ташланди.
Администраторнинг (администратор- ҳокимлик ҳодими) бу ҳаракатидан норози бўлган яна бир фаол ҳам группадан ҳайдалди. (Ундан аввал группада фаоллар сони нега камайиб кетаётганига ҳеч ақлим етмаётганди.)
__Цензурага йўл қўйилмайди..., (Конституция 67-модда)__
Қайсидир мансабдор учун ноқулай бўлган ҳақиқатни одамлар орасида айтгани учун репрессия ва тақиқларга учраш каби ҳолатни, шаҳримизда аввалги ҳоким Одил Жўраев даврида ҳам кўрмаган эдим. Ёзилган маълумотларнинг тўғри ёки нотўғрилигини билмасамда, аммо у ерда гап айнан ҳозирги шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов ва янги тайинланаётган ҳалқ таълими мудири ҳақида эканлигини кўпчилик ўқишга улгурган.
Шахсан мен ҳокимликнинг бу ҳаракатини, адолатни излаш, фуқаро хуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилувчи журналист, блогер, жамоат вакиллари ҳамда, фаолларга нисбатан ҳақорат деб биламан!
__Сўз эркинлиги..., (Конституция 29-модда)__
Одамлар табиатан уларнинг фикри ва мулоҳазаларига мос келмайдиган фикр ва маълумотларни ёқтиришмайди, аммо бу дегани сўз эркинлигига очиқдан-очиқ тўсқинлик қилиш мумкин дегани эмас.
Бундан ташқари ахборот соҳасидаги очиқлик ва унинг бошланган либераллашуви - вақтинчалик ўзгариш эмас, балки давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан онгли равишда танлаб олинган сиёсий йўл эканлигини шаҳар ҳокими Акром Жўраевич ҳам тушуниб олса яҳши бўларди.
© Низомиддин Саъдуллаев
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 7