_____
___Ярим окшом кучиб бола бешигини
___Она калби булинади доналарга,
___Фаришталар очинг жаннат эшигини,
___То тонгача алла айтган оналарга.
___Оналарни ранжитганни багрин тилинг,
___Туни сиз деб бедор утган кадрин билинг,
___Кадни букиб пойин упиб таъзим килинг,
___То тонгача алла айтган оналарга.
___Тун кечалар хамма ухлаб ётган палла,
___Она бедор боласига айтар алла,
___Кулингиздан келса сиз хам айтинг ялла,
___То тонгача алла айтган оналарга.
___Жон куйдириб окизиб дил конингизни,
___Хизматида утказинг хар онингизни,
___Кулларига тутказинглар жонингизни,
___То тонгача алла айтган оналарга.
___Она булиш хар аёлга насиб этсин,
___Ухла жоним болам дея алла айтсин.
___Аччик сузни айтсанг тилинг куйиб кетсин,
___То тонгача алла айтган оналарга.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев