Инсон ҳар қачон истиғфордан чалғиса, қалби қотади. Унга маъсият енгил бўлиб қолади. Ва нафси унга хамиша ғолиб келаверади!
.
Истиғфор қандай айтилади?
.
أَسْتَغْفِرُ اللهَ. Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”. Маъноси: “Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!”
.
أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ.
Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
Маъноси:
“Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!” Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман” (Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيَّ الْقَيُّومَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.
Ўқилиши:
“Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайял қойюма ва атувбу илайҳ”.
Маъноси:
“Ундан Ўзга илоҳ бўлмаган, доим тирик, ҳар нарсанинг устида қоим турувчи Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!” Ривоят қилинишича, ким мана шу лафзлар билан истиғфор айтса, гарчи урушдан қочган бўлса ҳам, гуноҳлари кечирилади (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ. Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат тавваабур роҳийм”.
Маъноси:
“Парвардигорим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!” Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда шундай деб юз марта истиғфор айтганлар (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ. Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атувбу илайк”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!” Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан олдин мана шу дуони жуда кўп ўқиганлар (Муслим ривоят қилган).
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَوَأَتُوبُ إِلَيْكَ
. Ўқилиши:
“Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман. Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!” Абу Саид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким таҳорат қилиб, (сўнг) “субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, (айтган дуоси) бир саҳифага ёзилади ва унга муҳр урилади, қиёмат кунигача ўчирилмайди” (Ҳоким “Мустадрок”да, Насоий “Ас-сунанул кубро”да ва Табароний “Авсат”да ривоят қилган. Ҳоким ҳадис санади саҳиҳ, деган).
أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْعَمَلِي.
Ўқилиши:
“Аллоҳумма, мағфиротука авсаъу мин зунувбий, ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг наздимда, раҳматинг амалимдан умидлироқ”. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Оҳ, гуноҳларим! Оҳ, гуноҳларим!” деб икки-уч бор нола чекди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳалиги кишига мана шу истиғфорни ўргатдилар (Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилган).
اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَفَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّك أَنْتَ الْغَفُورُالرَّحِيمُ.
Ўқилиши:
“Аллоҳумма, инний золамту нафсий зулман касийро, ва лаа яғфируз-зунувба иллаа ант, фағфир лий мағфиротам-мин ъиндик, варҳамний, иннака антал ғофуврур-роҳийм”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳ! Мен ўзимга жуда кўп зулм қилиб қўйдим! Барча гуноҳларни Ёлғиз Ўзинг кечирасан! Шундай экан, раҳматинг-ла мени кечир, ҳолимга раҳм айла! Зеро, Сен гуноҳларни кечирувчи раҳмли Зотсан!” Ривоят қилинишича, бир куни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб: “Намозда ўқишим учун менга бир дуони ўргатинг!” деб сўради. Шунда Расули акрам алайҳиссалом Абу Бакрга мана шу дуони ўргатганлар (Бухорий ривоят қилган).
“Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан”
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"У, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:
"Жоҳилиятда баъзи ишлар ила ўзимча ибодат қилар эдим: садақа, қул озод қилиш, силаи раҳм. Айтинг-чи, уларда ажр борми?" – дедим.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сен қилган яхшиликларинг туфайли мусулмон бўлгансан», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Яхшиликдан ҳеч бир нарсани арзимас санама. Ҳаттоки, биродарингга очиқ юз билан йўлиқишни ҳам».
Муслим ривоят қилган.
=============
Бор неъматни йўқ бўлишидан паноҳ сўраш дуоси
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан бири шундай эди:
«Эй Аллоҳ! Мен Сендан неъматинг завол топишидан, офиятинг (аксига) айланиб қолишидан, кутилмаганда-тўсатдан азобинг келишидан ва жамики ғазабингни (келтирадиган ишлардан)дан паноҳ сўрайман".
(Имом Муслим)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 22
Лаа Илаха Иллаллох,
Мухаммадур, РасулуЛЛох,
МашаАллох,
СубханаАллох,Алхамдулиллох,
Аллоху Акбар.
Хаммамизни Аллох закотларимизни,садакаю-фитирни,хамда,беш вакит намозларимизни уз вактида адо этгувчиларни каторидан килсин амин.
Лаа Илаха Иллаллох.
Аллоху Акбар.