Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил билан ўтирган эдилар. Юқоридан бир овоз эшитилди. Жаброил осмонга бурилиб қаради-да: «Бу осмоннинг эшикларидан бири, ҳеч очилмаган эди, бугун очилди. Ундан бир фаришта тушди. У бугундан бошқа ҳеч тушмаган эди. У салом берди ва:
«Суюнчи, сендан аввалги Пайғамбарларга берилмаган икки нур сенга берилди, Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг охири. Улардан ўқиган ҳар бир ҳарфингга, албатта, (савоб ва жавоб) бериласан», деди».
(Имом Муслим ривоят қилган).
Шарҳ
Бу ҳадиси шарифдан Фотиҳа ва Бақара сураларининг улуғ фазллари билан бирга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Жаброил алайҳиссаломдан бошқа фаришта ҳам келиб туришини билиб олдик.
Осмоннинг ҳеч очилмаган эшиги очилиб, ундан осмондан ҳеч тушмаган фаришта тушиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Фотиҳа ва Бақара суралари фазли ҳақида хабар бериши бу сураларнинг улуғлигини, алоҳида илоҳий эҳтимомга сазовор бўлганини яққол кўрсатиб турибди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар айтилади:
«Убай ибн Каъб Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида Фотиҳа сурасини ўқиди. Шунда у зот: «Менинг жоним тасарруфида бўлган Зот билан қасамки, Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Фурқонда (Қуръонда) ҳам бунга ўхшаши туширилмаган», дедилар».
Имом Ибн Ҳиббон Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ҳар нарсанинг саноми–кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Ким уни ўз уйида кечаси ўқиса, уч кеча шайтон кирмайди. Ким уни кундузи ўқиса, уч кун шайтон кирмайди», деганлар.
Қуръон оятлари ва хадислар:
#Ҳадис
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини берсам? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечирсам", дейди", - дедилар".
Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоятлари.
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим"
(Имом Термизий ривояти).
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен мусулмон бўлганимдан кейин қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган бўлсам, албатта юзимга табассум билан қараганлар"
(Имом Бухорий ривояти).
#Ҳадис
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки хотин киши беш (маҳал)намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, номусини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: “Жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киргин!” – деб айтилади”, - деганлар.
Имом Табароний ривоят қилган.
@oyatvahadis
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга дўзах ҳаром бўладиган кишини айтайми?», дедилар. Улар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», ‒ дейишди. У зот: «Оғир¬босиқ, мулойим, кўнгли яқин, муомаласи осон киши» дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хурмонинг ярмини (камбағалга бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар. Кимки яримта хурмони топа олмаса, чиройли сўз билан уни сийласин»
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда Аллоҳнинг ғазабига оид бир калимани гапиради. Унга эътибор ҳам бермайди. Аммо у билан дўзахга қулайди»
Имом Бухорий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсанинг ёмонликдан тийиш кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман»
Бухорий ва Муслим ривояти
Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун энг кўп қўрқадиган нарсангиз нима?» дедим. У зот ﷺ қўллари билан тилларини ушлаб туриб: «Мана бу!» дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Суфён ас-Сақафий (р.а).дан)
Эй Аллоҳнинг Расули, нажот недир?» дедим. У зот ﷺ «Тилингни тий. Уйингга сиғ. Хатоингга йиғла», дедилар».
Имом Термизий ривояти
(Уқба ибн Омир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тилига эгалик қилган, уйи сиғдирган ва хатоларига йиғлаган кишига жаннат бўлсин»
Табароний ривояти
(Савбон (р.а).дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев