“Жисмнинг айбларини бир метр мато ёпиб туради. Лекин фикрнинг айбларини биринчи тортишувнинг ўзиёқ фош этади”
.
Муҳим қоида
Агар берганингдан кўра олганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен дунё аҳлидан экансан.
Агар олганингдан кўра берганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен охират аҳлидан экансан.
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ
Набавий муҳаббат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўраман» деганларида ҳазрати Муоз розияллоҳу анҳу нималарни бошдан кечириб, ўша кечани қандай туйғулар оғушида ўтказган эканлар-а!
Умид
Қаттиқ ердан шу юмшоқ ўсимликни чиқаришга қодир Зот сизнинг ҳам муаммоларингизни бартараф этиб, қалбингизга хотиржамлик солишга қодирдир!
Ҳеч қачон Аллоҳнинг раҳматидан умидингизни узманг!
Ўзаро муносабатлардаги муаммолардан бири – биз тушуниш мақсадида эмас, жавоб қайтариш мақсадида тинглаймиз.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Жисмнинг айбларини бир метр мато ёпиб туради. Лекин фикрнинг айбларини биринчи тортишувнинг ўзиёқ фош этади.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Молу дунёинг кўп бўлса, дўстларинг эмас, “маданиятли” душманларинг кўпаяди.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Энг шижоатли инсон душманлари устидан эмас, нафсининг истаклари устидан ғалаба қозонган инсондир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Уруш, жанглар учун пул сарфлайдилар. Аммо фақирларга таом учун бир тийин ҳам бера олмайдилар.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Болангга ҳар қанча кўп насиҳат қилсанг ҳам, улар озроқ сўзларингга, кўпроқ эса қилган ишларингга қараб амал қилишади.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Хатоларингни топиб, оммага фош қилиш истагидаги кимса билан ҳеч қачон тортишма!
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
• Қийин вазиятларда чин дўстлар кўринади.
• Оғир ҳолатларда мардлар кўринади.
• Хурсандчилик пайтларида сохта яқинлар бўй кўрсатади.
• Ғазаб онларида эса тарбия кўринади.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Инсонларнинг орасида ақли кучлироғи ва нафси покроғи – одамларга, уларнинг ақлларига қараб гапирадиган кишидир.
Ибн Сино
Агар аёл киши постингга «ёқди» тугмасини босса, бу — унга сенинг постинг ёққанини билдиради, ўзинг эмас.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев