«Аллоҳ таоло: «Қиёмат куни Мен уч киши билан хусуматдадирман.
1.Бир киши Менинг номим билан бир кишига аҳд беради-да, кейин хиёнат қилади.
2.Бир киши озод кишини сотиб юбориб, пулини ейди.
3.Яна бир киши ишчини ёллаб ишлатадида, унинг ҳаққини адо этмайди»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Берган нарсасини қайтариб олувчи киши қусиғини қайта (еган) ит кабидир»
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мардикорнинг (иш) ҳаққини унинг териси қуримасидан олдин беринглар»
Ибн Можа ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ваъда қарздир»
Имом Табароний ривояти
(Али (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга аҳли жаннат кимлар эканлигини айтайми? Улар ҳар бир заиф ва одамлар назарига илмайдиган бечораҳол кишилардир. Агар бу заиф киши Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичса қасамининг устидан чиқади...»,
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ҳориса ибн Ваҳб.дан)
#Ҳадис_1310
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: "Сизларга одамларнинг даражаси яхшисини хабар берайинми? Аллоҳ азза ва жалла йўлида отининг жиловидан тутган кишидир. Ундан кейинги одамларнинг даражаси яхшисини хабар берайинми? Ўзининг қўйлари билан узлат қилган киши, у намоз ўқийди, закот беради, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмай ибодат қилади.
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1311
Расулуллоҳ ﷺ намозда шундай дуо қилардилар: “اللَّهمَّ إنِّي أعوذُ بكَ مِن المَأثمِ والمَغرمِ” Бас, бир киши у зотга: “Қарздан бунча ҳам кўп паноҳ сўрайсиз?” деди. Унга у зот: “Агар киши қарз олса, гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, ҳилоф қилади”, дедилар”.
Ҳадисдан мурод: жоиз бўлган ва жоиз бўлмаган нарсаларда қарз олиб, сўнгра уни адо этишга ожиз қолиш (ва ёлғон гапириб, қуруқ ваъдалар билан қочиб юриш). Бундан умумийроқ маъно ирода қилинганлиги эҳтимоли ҳам бор
(яъни қарз устига фоиз - пеня қўйиш).
Имом Бухорий ривояти.
(Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан)
#Ҳадис_1312
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Қиёмат куни жаннат эшиги олдига келиб, уни очишларини талаб қиламан. Дарвозабон: «Сен кимсан?» деб сўрайди. «Муҳаммадман», дейман. У: «Сендан олдин бирор кишига очмасликка буюрилганман», дейди.
Имом Аҳмад ривояти.
(Анас розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1313
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Яхши амалларни қил, ёмон ишлардан сақлан. Бирор қавм билан ўтириб, сўнг туриб кетганингда уларнинг нима дейиши қулоғингга ёқса, ўша ҳолатда давом эт. Аксинча, уларнинг олдидан туриб кетганингда нима дейишларини ёқтирмасанг, ўша ҳолатдан сақлан.
Жамоат ривояти.
#Ҳадис_1314
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Юқори даражани Аллоҳ ҳузуридан талаб этинглар. Бу сизга жоҳиллик қилганга мулойим бўлишингиз ва сизга бермаганга беришингиздир.
Ибн Адий ривояти.
(Ибн Умар розияллоҳу анҳудан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев