Предыдущая публикация
Қолавердим тақдир эгган бошим билан,
Қолавердим бошга теккан тошим билан,
Суйганимни узатдилар суймаганга,
Қолавердим кўзимдаги ёшим билан.
Ортидан зор бўлиб туну-кун югурдим,
Ишқида кул бўлиб бағрим хун югурдим,
Ёр уйидан кетар чоғи кўп югурдим,
Қолавердим ёрилган лаб-қошим билан.
Ситамлари бисёр бўлиб қолавердим,
Ярим кўнгли бозор бўлиб қолавердим,
Муҳаббатга қарздор бўлиб қолавердим,
Ўз ёғимга қовурилган ошим билан.
Фахриддин Махмуд.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1