Бир киши дўстидан: “уйингиздан ишхонангизга боргунча йўл қанча вақт олади?”, деб сўрабди. Дўсти: “Агар йўл тиқилинч бўлса, саккиз юзта тасбеҳни, агар йўл очиқ бўлса, икки юз элликта тасбеҳни олади”, деб жавоб берибди.
Жавобнинг гўзаллигига қаранг!
Саҳобалар ҳам вақтни ана шундай ҳисоб қилишар эди:
عن زيدِ بن ثابتٍ رضي الله عنه قال: تَسَحَّرْنَا مَعَ رسول الله - صلى الله عليه وسلم ثُمَّ قُمْنَا إِلَى الصَّلاَةِ. قِيلَ: كَمْ كَانَ بينهما؟ قَالَ: قَدْرُ خَمْسين آيةً. متفقٌ عَلَيْهِ
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик, сўнгра намозга турдик”, дедилар. У иккисининг (яъни, саҳарлик билан бомдоднинг иқомати) ораси қанчалик (вақт) эди, деб сўралди. У: “эллик оят (ўқиш) миқдорича”, деб жавоб берди. Муттафақун алайҳ
Вақтни Қуръондан оятлар ўқиш миқдори билан ҳисоб қилишяпти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев