Предыдущая публикация
Аёлнинг қадрига етинг эркаклар.
Яхши гапирсангиз кетади эриб,
Аёлнинг қадрига етинг эркаклар.
Гўзал деб битилди достону ғазал,
Чиндан- да гўзалдур, чинданда гўзал.
Гўзаллик бобида яралган азал.
Аёлнинг қадрига етинг эркаклар.
Ҳаётда кўмакдош, суянчиқ, сирдош,
Ҳаё бор, ибо бор, сабр ва бардош.
Ҳам ҳизмат қилади, ҳамда эгар бош,
Аёлнинг қадрига етинг эркаклар.
Аёлсиз хонадон ҳароб бўлади,
Орзулар, умидлар сароб бўлади,
Аёл бор, фарзандга бағринг тўлади,
Аёлнинг қадрига етинг эркаклар.
Сиз учун яшайди ўзини безаб,
Хурматланг, эъзозланг қилмангиз ғазаб,
Аёлсиз яшамоқ азобдур азоб,
Аёлнинг қадрига етинг эркаклар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 16