Предыдущая публикация
Гумбирлаб ўшқирди само фалагим,
Чўчиб мен уйғондим, тонгни ораси,
Нимта~нимта бўлди шўрлик юрагим!!
Ҳисларга бурканди оламим мени,
Ёмғир шивирига қилиб эътироз,
Айт жоним қачонки кўраман сени,
Ёмғирлар остида соғиндим бироз!
Қорайган осмонлар юзин очмайди,
Чақмоқлар чақиндек ёришиб кетар,
Қўрқувда соғинчим сира қочмайди,
Ўз домига бу тун бутунлай ютар,
Булутлар кездилар ҳар ёнга кўчиб,
Тарқади тўҳтади, соғинч кўз ёшим,
Ёмғирда қорда ҳам, борарман учиб,
Севгилим ўзингсан нурли қуёшим!!
БЕҲРУЗ ТЎРАЕВ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 19
Доимо Аллохим панохида бўлинг азизлар.
ОҚШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ ХАМДА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!!!
Бечора юрак ёмон бўлиди.