Предыдущая публикация
Ахир сенсиз яшаб нетаман.
Сабр қил чида эй менинг жоним,
Бир кун сени олиб кетаман.
Тузоқ босган наҳотки йўлим,
Чўзай десам етмайди қўлим,
Ифорингдан маст бўлиб гулим,
Бир кун сени олиб кетаман.
Севгимизга ёв солди назар,
Севгим учун ақлидан озар,
Бошгинангдан сочиб тилло зар,
Бир кун сени олиб кетаман.
Ҳайрон қолар зарҳал зарига,
Дуо қил дер кекса парига,
Қўл силтайман улар барига,
Бир кун сени олиб кетаман.
Муҳаббатни мен қилдим нишон.
Муҳаббатсиз ҳаёт йўқ нишон.
Агар севсанг юракка ишон.
Бир кун сени олиб кетаман..
БЕҲРУЗ ТЎРАЕВ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 24
Орзуларинг ушалган кун,
Ярим кӯнглим бӯлиб бутун,
Бир кун сени олиб кетай.
Аллоҳ берган бахтга етай.
Кӯролмаслар кӯнгли вайрон,
Қисматимдан қисмат хайрон,
Бахтим ортдан қувиб сарсон,
Бир кун сени олиб кетай.
Аллоҳ берган бахтга етай.
Севсам сени севдим фақат,
Юрак шундан қилиб рохат,
Бу ҳам асли, бир махорат,
Бир кун сени олиб кетай.
Аллоҳ берган бахтга етай.
Дунёйингда дунё кезиб,
Ҳаёлларинг менда, сезиб,
Аламламларни қӯлда эзиб,
Бир кун сени олиб кетай.
Аллоҳ берган бахтга етай.
Оқ либосга маржон териб,
Кӯзларинга қувонч бериб,
Ёнгинангда кӯксим кериб,
Бир кун сени олиб кетай.
Аллоҳ берган бахтга етай.
Жоним сени севсам нетай.
Аллоҳ берган бахтга етай.
Сирли шоир.
Ижодизга омад ака сизди шеъриздан мен ҳам илхомланиб кетдим.
Илоҳим бахтингиз беками кўз бўлсин.
Келин билан қўша қаринг!
Ташаккур Гўзал ҳоним!