Мен одатдагидек ишга келиб, газетанинг навбатдаги сони макетини ўйлаб ўтирган эдим, Абдуқаҳҳор Иброҳимов кириб келди. Салом-алик қилдик. Негадир безовтадай туюлди. Хаёли паришонми-ей! Ўзи бир оз тутилиб, жумлалар, ҳатто сўзлар орасида пауза билан гапириш одати бор. Ҳозир бу паузалар кўпайгандай, бир оз чўзилгандай туюлди менга. Сўраш ноқулай, балки ўзи айтар, балки уйида кимдир бетобдир... Яна ким билсин, ижодкор одам ёзаётган бирон-бир асарининг хаёли билан банддир. Шу андишалар билан «нима гап, Абдуқаҳҳор ака, кайфиятингиз йўқ?» дейишдан ўзимни тийдим.
Мен индамай ишимда давом этдим. Кўз остидан кузатаман, тепамда серрайиб турибди. Сезиб турибман, нимадир демоқчи, аммо айтолмаяпти ёки айтгиси келмаяпти. У ҳолда нега кирди? Нимага чиқиб кетмаяпти? Ноқулайликдан чиқиш учун ишдан бошимни кўтармай дедим:
– Ўтиринг, Абдуқаҳҳор ака.
Ўтирмади. Эшик томонга юрди. Мен ҳам жўрттага унга қарамадим. Эшикни очди, бир қадам ташлади ташқарига – бир оёғи ичкарида, бир оёғи коридорда, ўзи менга қараб турибди. Охири чидаёлмадим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев