Уларни бири шундай дебди....
--Келинглар одамлардан бирор нарсани беркитамиз....
Улар узоқ ўйлаб кўришиб, БАХТни беркитишга қарор қилишибди. Аммо уни қаерга беркитишни узоқ ўйлашибди...
Бири дебди:
--Келинглар уни дунёдаги энг баланд тоғнинг чўққисига яширамиз...
--Йўқ, тангри одамларни кучли қилиб яратган. Улар тоғ чўққисига кўтарилиб уни топиб олишлари мумкин. Биттаси топгач бошқа инсонлар ҳам дарҳол БАХТнинг қаердалигини билиб қолишади...
У ҳолда бахтни денгиз тубига яширайлик...
--Йўқ, одамлар жуда қизиқувчан. Кимдир сув остида сузадиган мослама ясаб олади, шунда бахтни топиб олишади....
--Уни ердан узоқроқ жойга...бошқа сайёрага яширсак~чи? таклиф киритди яна бири....
--Йўқ, ЯРАТГАН уларга етарлича ақл берганини унутма...қачонлардир улар саёхат қилиш учун кема ясаб олишади....ўшанда улар бу сайёрани татбиқ этиб бахтни топиб олишади....
***Бутун суҳбат давомида индамай ўтирган энг ёши катта ва оқил фаришта шундай дебди....
--Биз БАХТни одамларнинг ўз ичларига беркитамиз. Улар ташқаридан қидириш билан шунчалик банд бўлишади~ки, БАХТни ўзларидан аҳтариш ҳатто ҳаёлларига ҳам келмайди...
* Барча фаришталар рози бўлишибди. Ўшандан бери инсонлар бутун ҳаётларини БАХТ* излашга сарфлашар, у ўз ичларига беркитилганлигини эса фаҳмлашмас экан....
МАНА ДУСТЛАРИМ....
БАҲТ ЎЗ ҚЎЛЛАРИМИЗДА ЭКАН....
ДЕМАК УНИ ЎЗИМИЗДАН ҚИДИРАЙЛИК. . . ! ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев