Топдиму лек, "топдим" диёлмам, Балки топмаганим яхшироқ. Сиз шунчаки ташлаган нигоҳ, Ҳароратли бир ёғдучаки. Ҳатто тушдан кӯра ӯтлироқ, Ӯнгимда ҳам бордирсиз балки. Туш бу тушдир рӯёмас ахир, Кӯздан йироқ кӯнгилдан йироқ. Кӯрай десам бӯласиз бахил, Балки кӯрмаганим яхшироқ. Хаёл мени охир ӯлдирар, Тасаввурга сиғмас орзулар, О, туйғулар сезгир туйғулар, Балки сезмаганим яхшироқ Диллар яқин бӯлолмагандек, Битта қадам юролмагандек Дил тубидан чиққан сӯзларим Кӯнглингизни ололмагандек. Балки олмагани яхшироқ... Кӯзимда ёш, юракда қӯрқув, Кесишмасми кӯнгил сарҳади. Ӯйлайвериб жимиб қолган у, Учавериб толган қуш каби. Олдимизда йӯллар қоронғу, Ёритолмай қийналар чироқ. Сизни севиш бу катта мавзу, Балки севмаганим яхшироқ. Август 2018
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев