______Мусофир боламни асрагин тангрим..!______
____Кечалар ёстиғингни қўлим тимсайди.
____Уйқусиз кўзларим сени қумсайди.
____Суратингни кўрганда кўнгил тўймайди,
____Мусофир ўғлимни асрагин Тангрим.
____Қирқ томирингни,соғ қилдим болам.
____Жажжи юрагингни,боғ қилдим болам.
____Ўстирдим қудратинг,тоғ қилдим болам,
____Мусофир ўғлимни асрагин Тангрим.
____Оҳ,десанг охларингни юрагим сезар.
____Соғинчдан кўзимда ёшларим сизар.
____Куну-тун ўйларим сени деб кезар.
____Мусофир ўғлимни асрагин Тангрим.
____Меҳнатга ўргатдим,меҳнатдан толма.
____Ҳаром дарахтини мевасин олма.
____Мусибат тушганда Элингдан қолма,
____Мусофир ўғлимни асрагин Тангрим.
____Топширдим ОЛЛОҲга омонат қилиб,
____Меҳир-муриватига ибодат қилиб.
____Жойномоз устида дуолар қилиб
____Мусофир ўғлимни асрагин Тангрим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев