Сабримни чархлади, умр бир эгов.
Эгилиб синишим кутарлар дарров.
Мени йиллар эмас, дардлар йиғлатди.
Тақдирим боғладим таваккал қилдим.
Гулдайин очилдим, шағамдай сўндим.
Тақдир деб қисматга кўникдим,кўндим.
Мени йиллар эмас, кунлар йиғлатди.
Қуёшга тик боқсам кўзим қамашар.
Юзимга ажинлар бирам ярашар.
Сочим оқ толасин тунлар санашар.
Мени йиллар эмас, ғамлар йиғлатди.
Бир чимдим меҳрини дариғ тутдилар.
Камбагал ночор деб тепиб
ўтдилар.
Йўлимга чоғ қазиб, туш деб кутдилар.
Мени йиллар эмас, қасдлар йиғлатди.
Тилимдан осмоқни истаб қолсалар.
Каро бу кўзларим ўйиб олсалар.
Маломат тошида бошим ёрсалар.
Мени йиллар эмас, ёвлар йиғлатди.
Розиман Аллоҳим ўтган умримга.
Ғишт қалаб тўймади ғаним гўримга.
Ҳидоят нурингни сочгин дилимга.
Мени йиллар эмас, ҳунлар йиғлатди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 53
Ажойиб мисралар рахмат ёзган куллариз дард курмасин
Хуш келибсиз
Опангизни Умидахонни ижодларига омад ёр булсин жуда ажойиб таъсирли экан
Бу шеър муаллифи номалум бб коментариймга келиб колди бир Опамдан манга жуда манзур булди ва мавзуга куйдим чунки биламан узимга ёкган шеър яки мавзулар албатта профилим мухлисларига макул келади ва олкишлайди бу класс ва олкишлар Опангиз Умидахонга булсин,
Баракалла офарин
Сизга катта рахмат муаллифни ёзганизга ким экан ижодкор дегандим чунки жуда хам манга ёкди ,
Боризга шукрларим омон булинг Синглим
Ха узимга хам хар бир мисралари ёкдилар ёзган муаллифимиз Умидахон эканлар кули дард курмасин ижодларига омад ёр булсин Рахмат сизга хам эътибор учун.
Хуш келибсиз
Умидахон Синглим
Ижодларизга омад ёр булсин жуда хам мисраларингизни тергансизки тугри юракга тегади.
Офарин сизга ижодингиз яна хам гуллаб яшнасин ,
Бир қайрилиб қарагим келди.
Ҳаяжондан титраб юрагим,
Нимагадир йиғлагим келди.
Кўриндику аввал ёшлигим,
Ўйинқароқ, шўҳ бебошлигим.
Сезиб ортга қайтолмаслигим,
Бўзлаганим юрагим билди,
Нимагадир йиғлагим келди..
Эсга олдим гўзал ватанни.
Туғилганим ул юрт, чаманни.
Яна эслаб чанг маҳалламни,
Хотиралар шамолдек елди,
Нимагадир йиғлагим келди..
Рохматуллоху борокотух!
Бир чимдим мехрни дариг тутдилар
Камбагал ночор деб тепиб утдилар....
Тасанно , к,улингиз дард курмасин , азиз бошингиз ОМОН булсин .
Жуда йок,ди шеър , кам булманг .
Борингизга шукр. Оллохимни мехри тушсин
Ижодингиз янаям гуллаб яшнасин